"Ювентус" "Реал" ҳимоячисига қизиқиб қолди

  • 20 июня, 2019, 16:32
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Реал" Мадрид клуби ҳимоячиси Тео Эрнандес "Ювентус"нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди. Бу ҳақда AS нашри хабар тарқатмоқда.

Tecno

Юқоридаги манбаага кўра туринликлар дастлаб “қироллик клуби”нинг бошқа бир ҳимоячиси – Марселога қизиқиш билдиришаётган эди, аммо ҳозир уларнинг бу фикри ўзгарган. Улар нисбатан ёшроқ футболчиларга эътибор қаратишмоқда.

Таъкидлаш керакки, мадридликлар ҳам 21 ёшли футболчисини қўйиб юборишга қарши эмас. Унинг трансфери эса 30 млн еврога баҳоланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, “Реал” Эрнандесни 2017 йил “Атлетико”дан 24 млн евро эвазига сотиб олган эди. У ўтган мавсумни “Реал Сосьедад” сафида ижарада ўтказди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию