"Ювентус" Тонали учун ўз футболчисидан воз кечмоқчи!

CHERY AUTO

Италиянинг "Ювентус" клуби "Ньюкасл" ярим ҳимоячиси Сандро Тоналини ўз сафларига қўшиб олишни режалаштирмоқда, деб хабар берди "Juvelive".

Tecno

Манбага кўра, туринликлар "қарғалар"га ўз ярим ҳимоячиси Тён Копмейнерсни таклиф қилиб, эвазига Сандро Тоналини олишни режалаштираётгани айтилмоқда.

Аввалроқ Тонали "Ювентус" учун марказдаги устувор трансфер мақсади сифатида қайд этилган эди.

Жорий мавсумда 27 ёшли Копмейнерс барча мусобақаларда 7 та ўйинда майдонга тушган ва ҳали гол ёки ассист қайд этмаган. Шу билан бирга, 25 ёшли Тонали АПЛ ҳамда Чемпионлар лигасида 9 марта майдонга тушиб, 2 та голли узатма амалга оширган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию