"Ювентус"нинг ёзги трансферлар давридаги асосий "нишони" ким?

  • 23 апреля, 2021, 11:33
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Ювентус”нинг мавсумлар оралиғида амалга ошириладиган асосий трансфер нишони ким бўлиши аниқ.

Tecno

Calciomercato тарқатган хабарга қараганда, “кекса синьора” бу борада “Сассуоло” ярим ҳимоячиси Мануэль Локателлини сотиб олишни мақсад қилган. Аммо бу борада “Ювентус” “Манчестер Сити” ва “Арсенал” клублари билан рақобатлашишига тўғри келади.

Мануэль “Сассуоло” сафида 2018 йилдан буён тўп суриб келмоқда. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзигача имзоланган, трансфер нархи 35 миллион еврога баҳоланмоқда.

Локателли жорий мавсум А Серияда 28 та ўйинда майдонга тушди. У ушбу учрашувларда ўз ҳисобига 3 та гол ҳамда 1 та голли узатма ёздириб қўйди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию