Забитцер Бундеслигада қоладиган бўлди

CHERY AUTO

"Бавария" ярим ҳимоячиси Марсель Забитцер фаолиятини "Боруссия"да давом эттиришга яқин турибди. Унинг трансфери тез орада расман эълон қилинади, дея хабар бермоқда инсайдер Фабрицио Романо. 

Tecno

Журналистнинг сўзларига кўра, дортмундликларга бу трансфер 19 миллион еврога тушади. Футболчи билан узоқ йиллик шартнома борасида келишиб олинган. 

Аввалроқ, Забитцернинг Англияга қайтиш истаги борлиги ҳақда миш-мишлар тарқалганди. У ярим мавсум "Манчестер Юнайтед"да ўйнаб қайтганидан кейин яна АПЛда тўп тепмоқчи бўлди. Аммо яхши таклиф келмаган. 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию