Зиданга ҳам ПСЖ директори ёқмаяпти

  • 26 ноября, 2021, 23:45
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Зинедин Зидан ПСЖни бошқариш учун клуб раҳбариятидан таклиф олганидан хабарингиз бор. Умуман олганда, франциялик мутахассис парижликларга устозлик қилишга рози. Қолаверса, Зидан клуб хўжайини Нассер Ал-Халаифий билан яхши муносабатда.

Tecno

Шунга қарамай, Зиданга маъқул келмай турган бир жиҳат бор. Зинедин ПСЖ спорт директори Леонардонинг қарорларига бўйсуниб қолишни истамаяпти. Айнан мана шу омил томонлар ўртасидаги шартноманинг имзоланишига тўсқинлик қилиб турибди.

Айтиш доизки, Леонардо билан ПСЖни бошқарган даврида Томас Тухель ҳам чиқиша олмаган. Ҳозирги бош мураббий Маурисио Почеттинонинг ҳам Леонардо билан муносабатлари яхши эмаслиги кўпчиликка маълум.

Зинедин Зидан “Реал”дан кетганидан бери ишсиз юрибди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию