
"Челси" Жон Террига янги шартнома таклиф қилмади
Англиянинг "Челси" клуби ҳимоячи Жон Террига янги шартнома таклиф қилмаяпти. Бу ҳақда The Times хабар бермоқда.
Манбанинг маълум қилишича, лондонликлар англиялик ҳимоячи билан шартномани узайтиришни истамаяпти. Террининг ўзи эса "аристократлар"ни тарк этишни истамаяпти.
Маълумот ўрнида, 36 ёшли футболчига Хитойдан таклифлар бўлмоқда. Шунингдек, Жон Террининг "Челси" билан тузган амалдаги шартномаси мавсум якунида тамом бўлади.
Комментарии