
Мария Шарапова Абу-Дабида учрашувга чиқади
Россиялик теннисчи Мария Шарапова Абу-Даби шаҳрида 19-21 декабрь кунлари ўтказиладиган кўргазмали турнирда иштирок этишини мухлисларига эслатиб қўйди.
"Жуда оз вақт қолди! 19 куни сизлар билан БААда учрашаман", – деб изоҳ қолдирди М.Шарапова ўзининг твиттердаги саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, ушбу мусобақада Мария америкалик теннисчи Аманда Анисимовага қарши кортга чиқиб, икки сетлик ўйин ўтказади.
Комментарии