• Суперлига
  • 11-тур

Сўғдиёна

0 : 0

25/06/2021 20:00

Локомотив

  • 90+7'

    Учрашув якунланди! Қизиқарли ўтган қарама-қаршиликда ҳисоб очилмади!

  • 90'

    Учрашув асосий вақтига 7 дақиқа қўшиб берилди

  • 89'

    Улуғбек Бақоев четлатилди

  • 88'

    Мухторов ва Насимов огоҳлантирилди

  • 87'

    Майдонда футболчилар ўзаро келиша олишмаяпти. Тартибсизлик

  • 86'

    "Локомотив" таркибида ўзгариш Жавохир Сидиқов ўрнига Жавохир Aлижонов

  • 84'

    Aзиз Aмоновни йиқитгани учун Марко Колакович огоҳлантирилди

  • 83'

    Шайқулов ўрнига Насимов, Ҳасанов ўрнига Бегимқулов майдонга тушди

  • 80'

    Бикмаев тўпни қанотдан жарима майдони ичига узатди. Сидиқовнинг бош билан йўллаган зарбаси дарвоза устунига тегиб, майдонга қайтди

  • 78'

    Болтабоев жарима майдони ичида йиқилди. Рефери ўйинни давом эттиришни сўрамоқда

  • 77'

    Жасур Ҳасанов лайнсменга босим ўтказгани учун огоҳлантирилди

  • 76'

    Меҳмонларнинг голи ўйиндан ташқари ҳолатда киритилгани боис инобатга олимади

  • 76'

    "Локо" сафида 3 та ўзгариш: Туропов ўрнига Амонов, Қодирқулов ўрнига Рашидхонов, Абдухолиқов ўрнига Бикмаев майдонга тушди

  • 75'

    Майдонда жанжал. Футболчилар ўзаро "ҳисоб-китобга" киришиб кетишди. Махарадзе Нўъмановга қарши

  • 71'

    Абдужалиловдан сейв. У бугунги учрашувнинг энг яхши футболчиси бўлишга муносиб

  • 68'

    Темурхўжа Aбдухолиқовни қўполлик билан йиқитгани учун Сардор Қулматов огоҳлантирилди

  • 65'

    Жўрабеков огоҳлантирилди

  • 60'

    Ўйин темпи сустлашди "Локомотив" фаолроқ

  • 56'

    Мезбонлар сафида ўзгариш: Арсланмиратм Аманов ўрнига Жавоҳир Қаҳрамонов майдонга тушди

  • 56'

    Меҳмонлар бу сафар ҳам бурчак тўпидан самара чиқара олишмади

  • 55'

    Жумабоевдан хавфли зарба! Митровичдан ажойиб сейв

  • 54'

    Сидиқов йиқитилди

  • 51'

    Диёр Туропов жарима зарбасини ижро этди. Тўп дарвоза тўсини юқорисидан ўтиб кетди

  • 50'

    Танаффусда мезбонлар сафида ўзгариш бўлган. Элёр Орифов ўрнига Шаҳбоз Жўрабеков майдонга тушган

  • 50'

    Ҳасанов бурчак тўпини ўйинга киритди. Муваффақиятсиз

  • 49'

    Жўрабековнинг зарбасини Абдужалилов қайтарди!

  • 48'

    Ҳасановнинг жарима зарбасини ҳимоячилар қайтарди

  • 47'

    Ҳасановга нисбатан қоида бузилди

  • 46'

    Иккинчи бўлим старт олди

  • 45+2'

    Биринчи бўлим якунланди. Танаффус. 0:0.

  • 45'

    Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди

  • 44'

    Абдужалиловга нисбатан ҳужумда фол ишлатилди

  • 44'

    Бурчак зарбасидан сўнг йўлланган зарба ноаниқ кетди. "Темирйўлчилар" сўнгги дақиқаларда ўта фаол ҳаракат қилишмоқда

  • 43'

    Туропов бош билан аниқ зарба йўллади! Митровичдан суперсейв!

  • 42'

    Учрашув давом этади

  • 41'

    Орифов тиббий ёрдамга мухтож

  • 38'

    Ҳасановнинг зарбасидан сўнг тўп майдон ташқарисига чиқиб кетди

  • 36'

    Ҳасановнинг узатмасидан сўнг Чермель зарба йўллади. Ноаниқ

  • 31'

    Абдухолиқов огоҳлантирилди

  • 28'

    Ҳасанов Қобиловни алдаб ўтиб тўпни жарима майдонига узатди. Жумабоев қайтарди. Иккинчи темпда давом этган ҳужумни эса Шайқулов ноаниқ зарбаси билан якунланди. Голли вазият юзага келган эди

  • 26'

    Мухторовнинг узатмасини Колакович қайтарди

  • 25'

    Ўйин асосан майдон марказида кечмоқда. Вазиятлар зарбага қадар етиб бормаяпти

  • 22'

    Абдухолиқовнинг зарбасини Митрович ушлаб олди

  • 19'

    Туропов қанотдан рақиб жарима майдонига ёриб кирди, ҳимоячилар қайтарди

  • 15'

    Жасур Ҳасанов бурчак тўпини амалга оширди. Ҳимоячилар ўз ўрнида

  • 14'

    Туропов бурчак зарбасини амалга оширди. Ҳимоячилар хавфни бартараф этишди

  • 14'

    Диёр Туропов бурчак зарбаси ишлади

  • 10'

    Дастлабки 10 дақиқаликда устунлик тўлиқ мезбонлар устунлигида ўтди

  • 9'

    Колаковичнинг зарбасини Абдужалилов ушлаб олди

  • 4'

    Мезбонлар қулай жарима зарбасига эга бўлишди. Жасур Хасановнинг жаримадан йўллаган тўпи дарвозабон қўлига бориб тушди

  • 2'

    Бурчак зарбасини ҳимоячилар бартараф этди

  • 1'

    Учрашувнинг дастлабки дақиқаларданоқ Жасур Хасанов тезкор ҳужум уйиштириб биринчи бурчак зарбаси ишлаб олди

  • 1'

    Учрашув бошланди!