• Суперлига
  • 11-тур

Металлург

  • Дамир Темиров 26'
  • Шаҳзодбек Ғофурбеков 54'
2 : 2

26/06/2021 20:00

Навбаҳор

  • Мирзоҳид Ғофуров 58'
  • Камолиддин Тожиев 73' (автогол)
  • 90+4'

    Учрашув якунланди. Унда дуранг 2:2 ҳисоби қайд этилди.

  • 90'

    Учрашув асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди

  • 89'

     Мезбонлар таркибида ўзгариш юз бериб, Аббосжон Ғуломов ўрнига Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев майдонга тушди.

  • 87'

    Стоянович бурчакдан оширилган тўпни дарвозага боши билан йўлламоқчи бўлди. Лекин унинг зарбасига аниқлик етишмади.

  • 83'

    Камолиддин Тожиев огоҳлантирилди. Бош ҳакам Тожиевга дастлаб қизил карточка кўрсатди. Аммо Тожиевда бу биринчи сариқ эди. Якунда бош ҳакам янглишгани маълум бўлди

  • 82'

    "Навбаҳор" таркибида ўзгариш: Иван Соловьёв ўрнига Фарҳод Мираҳматов майдонга тушди

  • 79'

    Дамир Темиров тепган тўпни дарвозабон қийинчилик билан қайтарди.

  • 75'

    Мезбонлар таркибида ўзгариш юз бериб, Аброрбек Тошқўзиев ўрнига Шаҳзодбек Нурматов майдонга тушди.

  • 73'

    ГОООЛ! Соловьёв ажойиб дрибблинг билан жарима майдони ичига кириб бориб, тўпни Стояновичга узатди. Тўпни қайтармоқчи бўлган Камолиддин Тожиев ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди

  • 73'

    Стояновичдан ноаниқ узатма

  • 70'

    Нагаев ва Аҳмедов майдонда тўқнашиб кетди. Уларга тиббий ёрдам кўрсатилаяпти.

  • 62'

    Мезбонлар таркибида ўзгариш. Зоҳид Абдуллаев ўрнига Иван Нагаев майдонга тушди

  • 61'

    "Навбаҳор" таркибида ўзгариш юз бериб, Эҳсони Паншанбе ўрнига Баҳром Абдураҳимов майдонга тушди.

  • 58'

    ГОООЛ! Ҳисоб қисқарди! Мирзоҳид Ғофуров чап оёқда зарба йўллаб, Лобанов дарвозасини ишғол қилди

  • 54'

    ГОООЛ! Мезбонлар ҳисобдаги фарқни оширишди. Шаҳзодбек Ғофурбеков жамоасининг ҳужумини самарали тарзда якунлади.

  • 51'

    Мезбонлар таркибида мажбурий ўзгариш. Жароҳат олган жамоа сардори Акбаржон Исматуллаев  ўрнига Одилбек Абдумажидов майдонга тушди.

  • 47'

    Эҳсони Паншанбенинг зарбасидан сўнг, мезбонлар посбони Александр Лобанов тўпни қийинчилик билан майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 46'

    Забиҳилло Ўринбоев ўрнига Славиша Стоянович майдонга тушди.

  • 46'

    Иккинчи тайм старт олди!

  • 45+2'

    Биринчи тайм якунланди.

  • 45'

    Биринчи таймга 2 дақиқа қўшиб берилди.

  • 44'

    Ўринбоевнинг зарбаси ноаниқ чиқди

  • 43'

    Ўринбоев Темировни йиқитди

  • 41'

    Саламат Қуттибоев тепган тўпни ҳимоячи қайтарди.

  • 39'

    Забихулла Ўринбоевнинг яқин масофадан зарбаси аниқ чиқмади

  • 36'

    Ўтказиб юборилган голдан сўнг "Навбаҳор" футболчилари босимни оширишди, аммо ҳозирча самарасиз

  • 31'

    Ғофуровга ҳимоячилар имкон қолдиришмади

  • 25'

    ГОООЛ! Дамир Темиров мезбонлар ҳисобда олдинга олиб чиқмоқда. Темиров 20 метрлар чамаси узоқликдан дарвозани аниқ нишонга олди - 1:0

  • 21'

    Азимжон  Аҳмедовнинг 25 метрлар чамаси узоқликдан амалга оширган жарима зарбасидан сўнг, тўпни бекободликлар посбони Александр Лобанов ушлаб олди

  • 20'

    Паншанбе йиқитилди. Тожиев ноҳақ

  • 19'

    Мирзоҳид Ғофуров огоҳлантирилди

  • 17'

    Аббос Ғуломов бирга-бир вазиятга чиқиб бораётган эди. Лобанов тўпга чиқиб келди, Аббос унинг устидан тўпни ошириб ташламоқчи бўлди. Тўп юқоридан ўтиб кетиб, майдонни тарк этди

  • 16'

    Аҳмедовнинг қарама-қарши қанот томон йўллаган узатмаси манзилга аниқ етиб бормади

  • 14'

    Абдуллаевнинг "қайчи" услубидаги зарбасига бироз аниқлик етишмади

  • 14'

    Лобанов Паншанбе тепган тўпни эгаллаб олди.

  • 12'

    Андреев бурчак тўпини амалга оширди. Темировнинг зарбасига аниқлик етишмади

  • 11'

    Қувондиқ Рўзиевнинг зарбасига аниқлик етишмади

  • 7'

    Азим Аҳмедов учрашувдаги илк бурчак зарбасини амалга оширди. Муваффқиятсиз

  • 5'

    Ғуломов Тошпўлатов томонидан қўполлик билан тўхтатиб қолинди

  • 3'

    Мезбонларнинг илк ҳужумидан сўнг, тўпни жамоамиз дарвозабони Ўткир Юсупов ушлаб олди.

  • 1'

    Учрашув бошланди.

  • 19:57'

    Ҳар икки жамоа аъзолари учрашув ҳакамлари билан биргаликда ПФЛ мадҳияси садолари остида майдонга чиқиб келишмоқда.