• Суперлига
  • 12-тур

Қизилқум

  • Эркин Бойдуллаев 18'
  • Элгужа Григалашвили 30'
2 : 0

02/07/2021 20:00

Машъал

  • 90+5'

    Учрашув якунланди. Ўз майдонида "Машъал"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этган "Қизилқум" ўз очколари сонини 20 тага етказган ҳолда турнир жадвалида 4-ўринга кўтарилиб олди

  • 90+3'

    Шерали Жўраевнинг ўнг қанотдан узатиб берган тўпини Сагдуллаев боши билан дарвозага йўллай олмади...

  • 90+2'

    Жамоамиз таркибида ўзгариш: Элгужа Григалашвили ўрнига Ҳумоюн Абдуалимов майдонга тушди

  • 90+1'

    Азизбек Усмонов огоҳлантирилди

  • 90'

    Учрашув асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди

  • 89'

    Самандар Шукруллаев ҳакамнинг қарорига эътироз билдиргани учун майдондан четлатилди

  • 85'

    Олег Толмасов майдон марказига яқин жойда қўполлик ишлатди ва бош ҳакам томонидан огоҳлантирилди

  • 82'

    "Қизилқум" таркибида ўзгариш: Жасур Азимов ўрнига Шерали Жўраев, Матэ Вацадзе ўрнига Миржалол Қосимов майдонга тушди.

  • 81'

    Григалашвили рақиб жарима майдончасига ёриб кирди ва кучли зарба йўллади. Эшбўтаев тўпни ишонч билан эгаллаб олди

  • 76'

    Убайдуллоев тиббий ёрдамга муҳтож

  • 76'

    Григалашвили оффсайдда қолиб кетди

  • 73'

    "Қизилқум" футболчилари асосан тўпни ўзларида сақлаб, позицион ҳужумлар уюштиришга интилишмоқда. Меҳмонлар тўпга эгалик қилишлари билан тезкор ҳужумлар ташкил этишмоқда.

  • 72'

    Мустафоев йиқитилди

  • 70'

    Ўйин давом этади

  • 69'

    Кичик танаффус. Нажафалиев футболчиларга нафас ростлаб олиш учун ўйинни тўхтатди. Об-ҳаво иссиқ Навоийда

  • 64'

    "Қизилқум" таркибида ўзгариш: Жамшид Ҳасанов ўрнига Беҳруз Сагдуллаев майдонга тушди.

  • 63'

    "Машъал" таркибида ўзгариш:  Абдураимов ўрнига Сирож Қўзиев майдонга тушган.

  • 61'

    Байдуллаев бурчак тўпини амалга оширди. Ҳимоячилар бартараф этишди

  • 59'

    Ватсадзедан хавфли зарба. Ҳимоячилар тўп йўлига ғов бўлди

  • 56'

    Тўп жарима майдончасига узатиб берилди Вацадзе бирозгина тўпга кеч қолди... Акс ҳолда ҳисоб ўзгариши мумкин эди...

  • 55'

    Меҳмонлар ўз жарима майдончалари яқинида ўйин қоидасини бузишди

  • 51'

    Шайманов жарима зарбасини амалга оширди. Тўп дарвоза тўсини юқорисидан ўтиб кетди

  • 50'

    Абдураимов йиқитилди. Меҳмонлар қулай жарима зарбасига эга

  • 48'

    Чигозиенинг зарбасидан сўнг тўп "Қизилқум" ҳимоячисининг қўлига тегди, дея Нажафалиевга хитоб қилмоқда муборакликлар

  • 46'

    "Машъал" сафида ўзгариш. Шодмонов ўрнига Юлдашев майдонга тушди

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 45+1'

    Биринчи бўлим якунланди! Танаффус!

  • 45'

    Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди

  • 43'

    Сагдуллаевнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди

  • 39'

    Ўтказиб юборилган голлардан сўнг муборакликлар ҳисобни қисқартириш илинжида ҳужумга ўтишмоқда

  • 37'

    Сагдуллаев ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди

  • 34'

    Меҳмонлар фаолликни оширишди...

  • 31'

    Чигозие рақиб жарима майдони ичида ҳимоячиларни алдашга тушиб кетди. Аммо мезбонлар тўпни рақибдан олиб қўйишди

  • 29'

    ГОООЛ! Элгужа Григалашвили 11 метрли жарима зарбасини аниқ амалга оширди. 2:0

  • 28'

    Пенальти! Акрамов Мустафоевга нисбатан жарима майдони ичида қоида бузи деб топди Нажафалиев

  • 26'

    Кичик танаффус. Ҳакам футболчиларга томоқларини хўллаб олишлари учун ўйинни тўхтатди

  • 25'

    Чигозиенинг бош билан йўллаган зарбаси дарвоза устунига тегиб, майдонга қайтди

  • 23'

    Муборакликлар бурчак тўпини амалга оширишади

  • 19'

    ГОООЛ! Эркин Байдуллаев жарима зарбасини қойилмақом тарзда амалга ошириб, ҳисобни очди!

  • 17'

    Абдусаломов Азимовни йиқитди. Мезбонлар қулай жарима зарбасига эга

  • 14'

    Байдуллаевнинг Ватсадзе томон узатмасини ҳимоячилар қайтариб юборди

  • 12'

    Меҳмонларнинг тезкор қарши ҳужумидан кейин Самюэл Чигози қулай вазиятга чиқди. Аммо унинг яқин масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди.

  • 11'

    Бойдуллаевнинг бурчакдан узатиб берган тўпини Вацадзе боши билан дарвозага йўллади. Тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди

  • 7'

    Жамшид Ҳасанов ҳужумда фол ишлатди

  • 5'

    Байдуллаевнинг узатмасини ҳимоячилар қайтарди

  • 3'

    Ўйин асосан майдон марказида кечмоқда

  • 1'

    Учрашув бошланди