• Суперлига
  • 17-тур

Турон

0 : 2

11/09/2021 19:00

Насаф

  • Ҳусниддин Алиқулов 21'
  • Хусайн Норчаев 82'
  • 92'

    Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.

  • 88'

    Музаффаровнинг узатмасидан сўнг Эргашев тўпни қайтариб юборди. Яна бир "Турон" футболчисининг зарбаси эса ноаниқ. 

  • 85'

    Майдон маркаазида жиддий тўқнашув. Шифокорлар зудлик билан майдонга тушди.

  • 84'

    ГООООООООООЛ! "Насаф" ҳисобни 0-2 кўринишига келтириб қўйди.

  • 81'

    "Турон" ҳавфли ҳужум уюштирди, аммо дарвозабон ўз ўрнида. 

  • 78'

    "Насаф" майдон марказида тўпни рақибдан олиб қўйди. 

  • 77'

    "Турон" бурчак зарбаси тепиш имкониятига эга бўлмоқда

  • 74'

    Майдон марказида Мозгавойга нисбатан ўйин қоидаси бузилди.

  • 71'

    Майдон марказида тўқнашув бўлди, аммо Бахром Абдураимов ўрнидан турди. 

  • 67'

    Майдонда ўзгариш. Фозил Мусаев ўрнига Суннатилла Эрматов, Сардор Абдураимов ўрнига эса Ким Бойонг майдонга тушди.

  • 64'

    Шерзод Нуруллоев жарима майдончаси ичига кириб борди, аммо дарвоза томон зарба йўллашнинг имкони бўлмади.

  • 61'

    "Насаф" футболчилари кенг майдон бўйлаб тўпни бир-бирига узатмоқда ва ҳозирча олдинга ўтишга шошилмаяпти. 

  • 56'

    "Аждарлар"майдон марказида кучли прессинг ташкил қилиб, рақибни жарима майдончасига яқинланишига йўл қўймаяпти.

  • 54'

    Яйпанликлар кескин вазиятлар яратмоқда, аммо зарба беришнинг иложи бўлмаяпти.

  • 50'

    Бахром Абдураҳимовнинг қанотдан ёриб кириб, йўллаган зарбасидан сўнг Зиёвутдинов тўпни эгаллаб олди.

  • 49'

    "Аждарлар"да яхши вазият вужудга келган эди, аммо Насруллаевнинг ноаниқ узатмасидан сўнг ҳужум якунланди. 

  • 47'

    "Турон" жамоаси футболчиси қанотдан олдинга ўтаётган бир пайтда Шерзод Насруллаев рақибни зарарсизлантирди.

  • 45'

    Ҳакам хуштаги чалинди ва иккинчи бўлим старт олди.

  • 45'

    Футболчилар майдонга чиқиб келишмоқда. Иккинчи бўлим бошланиши учун ҳамма нарса шай ҳолатда.

  • 45+1'

    Шундай қилиб, биринчи бўлим ўз якунига етди. Ҳозирча "аждарлар" кичик ҳисобда олдинда бормоқда.

  • 45+1'

    Комилов бўлим сўнгида ҳисобни 0-2 кўринишига келтириб қўйиши мумкин эди, аммо дарвозабон ўз ўрнида.

  • 45'

    Биринчи таймга  бир дақиқа қўшиб берилди. 

  • 44'

    Иккала жамоадан биттадан футболчи жароҳат олиб, майдон марказида ётибди.  

  • 41'

    "Турон" футболчисининг жарима майдончаси ташқарисидан йўллаган зарбасидан сўнг Умиджон Эргашев тўпни эгаллаб олди. 

  • 32'

    Мезбонлар устунликни тўлиқ ўз қўлига олди. "Насаф" эса ҳозирча тартибли ҳимояланмоқда. 

  • 29'

    "Турон" футболчиси Тошмирзаев қанотда фаол ҳаракат қилди ва бурчак тўпи ишлаб олди.

  • 27'

    "Турон" жамоаси жарима зарбаси тепиш имкониятига эга бўлди.

  • 22'

    ГОООООООООЛ! Бурчак зарбасидан сўнг Ҳусниддин Алиқулов "Насаф"ни олдинга олиб чиқмоқда.

  • 20'

    "Насаф" рақиб жарима майдончаси атрофида ҳавфли ҳужумлар уюштирди, бироқ иш зарбагача бормади. 

  • 16'

    "Турон" клуби позицион ҳужумга ўтмоқда, аммо қаршиликлар яхши ҳимояланмоқда

  • 14'

    "Турон" футболчилари ҳужумга ўтди, аммо зарба бироз ноаниқ

  • 5'

    Ҳозирча ўйин тенг курашлар остида кечмоқда. 

  • 1'

    Ассалому алейкум қадрли футбол мухлислари. Айни дамда "Турон - "Насаф" ўйинига старт берилди.