• Суперлига
  • 22-тур

Навбаҳор

  • Сардор Теляков 58'
  • Забихилло Ўринбоев 60'
2 : 1

17/10/2021 17:00

Бунёдкор

  • Нурилло Тўхтасинов 49'
  • 90+4'

    Ўйин якунига етди. "Навбаҳор" ўз майдонида "Бунёдкор"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. 

  • 90+3'

    "Навбаҳор"да ўзгариш. Маҳмуодҳожиев ўрнига Ғуломов майдонга тушди. 

  • 90'

    Иккинчи бўлимнинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 89'

    "Навбаҳор"нинг навбатдаги ҳужумини ҳам ҳимоячилар қайтариб юборди. 

  • 86'

    Соловёв жарима майдони ичига кириб бориб, узатма амалга оширди. Бироқ ҳимоячилар ишончли ўйнади. 

  • 84'

    Тўхтасиновга нисбатан майдон марказида ўйин қоидаси бузилди. 

  • 83'

    Ғанихонов ажойиб имкониятга эга бўлди. Унинг зарбасидан сўнг тўп устун ёнидан ўтиб кетди.

  • 80'

    Жарима зарбасидан узатиб берилган тўпни Ўткирбек Юсупов эгаллаб олди. 

  • 78'

    Нурулло Тўхтасинов ноаниқ пас берди ва "Бунёдкор" тўпни йўқотди. 

  • 75'

    Мирзоҳид Ғофуровдан "қалдирғочлар" ҳимоячилари тўпни олиб қўйди.

  • 72'

    "Бунёдкор" бурчак зарбаси тепиш имкониятини қўлга киритди. 

  • 69'

    "Бунёдкор" ҳужум уюштиришга ҳаракат қилмоқда. 

  • 66'

    Томивада яхши имконият вужудга келган эди, бироқ у вазиятдан фойдалана олмади. 

  • 63'

    Майдон марказида Лутфулла Тўраевга нисбатан ўйин қоидаси бузилди. 

  • 61'

    Забиҳилло Ўринбоев бирга-бир вазиятга чиқиб бориб, зарба йўллади. Унинг зарбасини Зафар Сафоев тўпни қайтарди. 

  • 60'

    Забиҳилло Ўринбоев бурчак зарбасидан сўнг бош билан гол уриб, "Навбаҳор"ни олдинга олиб чиқди. 

  • 56'

    Теляков бош билан аниқ зарба йўллаб, ҳисобни тенглаштирмоқда. 

  • 55'

    "Бунёдкор" футболчилари майдон марказидаёқ рақибни кутиб олмоқда. 

  • 53'

    Аббос Ғуломовнинг зарбасига бироз аниқлик етишмади. 

  • 52'

    Майдон марказида Соловёвга нисбатан ўйин қоидаси бузилди. 

  • 50'

    ГОООООЛ! Томиванинг пасидан сўнг Эркинов гол уриб, "Бунёдкор"ни олдинга олиб чиқди. 

  • 49'

    Иккинчи 45 дақиқаликда Мақсудов шогирдлари нисбатан фаолроқ.

  • 47'

    Эркиновнинг зарбасига бироз аниқлик етишмади.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 45+2'

    Танаффус.

  • 45+2'

    Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 2 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 45+1'

    Забихиллонинг зарбасидан сўнг тўп ҳавога кўтарилиб кетди. 

  • 45'

    Эргашевнинг жарима майдони ичига узатган пасини ҳимоячилар қайтариб юборди. 

  • 43'

    Томиванинг зарбасидан сўнг Ўткирбек Юсупов тўпни эгаллаб олди. 

  • 42'

    Голбан йиқилиб тушди, бироқ ҳакам ўйин қоидаси бузилмаганлигини маълум қилди. 

  • 39'

    Қувондиқ Рўзиев сариқ карточка олди. 

  • 37'

    "Навбаҳор" майдонда кичик усчтунликка эга бўлиб турибди. 

  • 34'

    "Навбаҳор" футболчисининг кучли ва аниқ зарбасини Сафоев қайтарди. 

  • 32'

    "Бунёдкор бурчак тўпи тепи тепиш имкониятига эга бўлди. 

  • 30'

    Томива жароҳат олиб, майдон марказида ётибди. 

  • 28'

    Қувондиқ Рўзиев майдон марказида тўпни олиб қўйди. 

  • 25'

    Томиванинг бош билан йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади. 

  • 24'

    Эргашевнинг жарима майдони ичига берган узатмасига аниқликиетишмади. 

  • 22'

    "Навбаҳор" тинимсиз ҳужумлар уюштирмоқда. 

  • 19'

    Майдон марказида Абдураҳмонов ва Теляков тўқнашуви бўлди. 

  • 17'

    "Навбаҳор" бурчак тўпи тепиш имкониятига эга бўлди 

  • 16'

    Эргашевнинг хатосидан сўнг "Бунёдкор" тўпни йўқотди. 

  • 14'

    Шаҳбоз Эркиновга тиббий ёрдам керак.

  • 13'

    Жарима майдонига яқин ҳудудда Абдураҳмонов Рўзиевни йиқитди. Ҳакам унга сариқ карточка кўрсатди.

  • 12'

    "Қалдирғочлар" тўп назоратини қўлга олишга ҳаракат қиляпти.

  • 10'

    Даврон Эргашев ҳужумда қоида бузди. Юсупов эркин зарба билан тўпни ўйинга киритиб беради.

  • 9'

    Наманганликлар иккинчи бор бурчак тўпини ўйинга киритишда қўпол хатога йўл қўймоқда. Яна офсайд.

  • 8'

    Ғуломовнинг узатмасидан сўнг тўп Иззатовдан майдон ташқарисига чиқиб кетди. Бурчак зарбаси.

  • 7'

    Ҳозирча, Жалилов шогирдлари нисбатан фаолроқ ҳаракат қиляпти.

  • 6'

    Мезбонлар вакили офсайдда қолиб кетди. Ҳакам ўйинни тўхтатди.

  • 5'

    "Лочинлар" бурчакдан тўпни ўйинга киритиш имкониятини қўлга киритди.

  • 4'

    Томиванинг пас аралаш зарбасига аниқлик етишмади.

  • 3'

    Ўткир Юсупов ҳакамга эътироз билдирди. Шукуруллаев уни озғаки тарзда огоҳлантирди.

  • 2'

    Мезбонлар илк дақиқалардан олдинга ўтди, бироқ вазият ярата олишмади.

  • 1'

    Учрашувга старт берилди!