+18. "Рома" Норвегияда шарманда бўлди (видео)

УЕФА Конференциялар лигасининг “C” гуруҳи 3-турида ҳамюртимиз Элдор Шомуродов ҳаракат қиладиган “Рома” сафарда “Буде-Глимт” клуби меҳмони бўлди.

Ўйин кутилмаганда Норвегия клубининг 6:1 ҳисобидаги йирик ғалабаси билан якунланди. Шу куни ғолиб жамоа сафида Эрик Ботеим (8', 52'), Патрик Берг (20'), Ола Солбаккен (71', 80') ва Амал Пеллегрино (78') гол муаллифи бўлди. “Рома”нинг ягона жавоб тўпини Карлес Перес (28') киритди.

Элдор Шомуродов ушбу ўйинда иккинчи бўлимда захирадан майдонга туширилди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Бухорий Шариф
22/10/2021 21:01
Ш А Р М А Н Д А Л А Р . . . . . . .