154 футболчи ишсиз қолди

Трансферларга ихтисослашган Transfermarkt портали берган маълумотларга қараганда, Англия премьер-лигасида 154 нафар футболчининг шартномаси якунланиб, улар эркин агентга айланади.

Бу футболчиларнинг аксарияти футбол мухлисларига яхши таниш эмас.

Англиянинг етакчи клубларида эса қуйидагича вазият юзага келмоқда. Унга кўра, “Манчестер Сити”да учта, “Челси”да еттита ва “Ливерпуль”да тўртта футболчи шартномамиз қолди.

Ўз ўрнида, Transfermarkt мутахассислари Англия премьер-лигасида энг қиммат таркибга “Манчестер Сити” эга эканини қайд этиган. Гвардиола қўл остидаги футболчиларнинг умумий трансфер суммаси 1,11 миллиард еврони ташкил қилмоқда.

Кейинги ўринлардаги “Челси”да 955,5 ва “Ливерпуль”да 924 миллион евролик таркиб бор.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!