9 та гол урилган ўйинда

УЕФА Чемпионлар лигаси "A" гуруҳи 1-турида “Манчестер Сити” ўз майдонида “РБ Лейпциг”ни қабул қилди.

Англиядаги ўйин голлар шоусига айланиб кетди. Шу куни мухлислар нақд 9 та гол гувоҳи бўлишди. Якунда 6:3 ҳисобида “Сити”нинг қўли баланд келди. Мезбонларга ғалаба келтирган голлар Натан Аке 16', Норди Мукиеле 28' (автогол), Рияд Махрез 45+2', Жек Грилиш 56', Жуан Канселу 75' ва Габриэль Жезус 85' ҳисобига ёзилди. Немис клуби сафида Кристофер Нкунку (42', 51', 73') хет-трик қайд этди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)