Роналдуни олти йилга қаматадиган фактлар топилди ёхуд "Реал" етакчисиз қолиши мумкин

 
"Реал" ҳужумчиси Криштиану Роналду солиқ билан боғлиқ муаммодан қутилиб кетолмайдиганга ўхшайди.
 
Молия мутахассислари уюшмаси бош котиби Хосе Мария Мольинедо молиявий фирибгарликлар туфайли Криштиану Роналду олти йилга қамалиши кераклигини таъкидлади.
 
- Бизда мавжуд бўлган маълумотларга таяниб, футболчи 160 миллион евро миқдорида молиявий фирибгарликни амалга оширгани фош бўлди, - деди Хосе Мария Мольинедо. - Қонунбузарлик уч йил давом этган ва ҳар йил учун икки йилдан, жами олти йиллик қамоқ жазоси белгиланади.
 
Айни пайтда бу масала бўйича иш очилмаган. Молия вазирлиги текширув ўтказишни маъқуллаб турибди. Аввалроқ, Криштиану катта миқдорда жарима тўлаб, жиноий жавобгарликдан қутилиб қолиши мумкинлиги айтилганди. Энди вазият ўзгарди. Ҳозир "Реал" етакчиси маркетинг ҳуқуқларидан келган 74,7 миллион доллардан 31 миллион солиқ пулини яширганликда ҳам айбланмоқда.
 
Испанияда машҳур футболчилар тез-тез солиқ қонунчилиги билан муаммога дуч келмоқда. Жумладан, "Барселона" етакчилари - Лионель Месси ва Неймар ҳам буни бошидан ўтказди.
 
SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!