А Серия. Марказий ўйинда "Милан" имкониятни бой берди

А Серия 18-туридан ўрин олган "Милан" - "Наполи" ўйини якунига етди. Мазкур баҳсда меҳмонлар 1:0 ҳисобида рақибдан устун келди. 

Учрашувнинг 5-дақиқасида Элиф Элмаснинг урган голи амалда ўйин тақдирини ҳал қилди.

Ушбу мағлубиятдан сўнг неаполликлар ҳисобидаги очколар сони 39 тага етди. Айни вақтда улар 2-ўринни эгаллаб турибди. Худди шунча очко тўплаган "россонерилар" эса 3-поғонани банд этган.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!