А Серия. "Рома" иродали ғалабага эришди. Шомуродовдан ассист!

Италия А Сериясининг 3-туридан ўрин олган "Рома" ҳамда "Сассуоло" жамоалари ўртасидаги баҳс бўлиб ўтди. Мазкур учрашувда майдон эгалари 2:1 ҳисобида иродали ғалабага эришди. 

Легионеримиз Элдор Шомуродов баҳсни захира ўриндиғида бошлади. Учрашувнинг 74-дақиқасида Моуриньо Заньиоло ўрнига ўзбекистонлик ҳужумчини туширди. Шомуродов "бўрилар"нинг иккинчи голига ассистентлик қилди. 

"Рома" ушбу ғалабадан кейин очколар сонини 9тага етказиб олди ва турнир жадвалида пешқадамга айланди.

  • 90+3'

    Учрашув якунланди. Шомуродов ассист амалга оширган баҳсда "Рома" муҳим 3 очкони қўлга киритди.

  • 90+3'

    Йўқ! Ҳакам офсайд сабабли Скамакканинг голини бекор қилди. 

  • 90+2'

    ГООООООЛ! Скамакка ҳисобни тенглаштирди. Қандай якун!

  • 90+1'

    ГОООООООООЛ!  Стефан Эл-Шаарави "Рома"ни олдинга олиб чиқди. Шомуродовдан ассист

  • 90'

    Учрашувга 3 дақиқа қўшиб берилди

  • 88'

    ЭЛДООООР! Шомуродов жарима майдони ичидан дарвозанинг чап бурчагига зарба йўллади, афсуски посбон чиройли сейв ижро этди

  • 85'

    Дарвоза тўсини "Рома"ни голдан қутқарди. Сўнгги дақиқаларда меҳмонлар анча фаоллашди

  • 82'

    Қанотдан узатилган тўпни Эл-Шаарави дарвозага тўғрилай олмади

  • 81'

    Қандай вазияяяяят?! Переснинг зарбасини дарвозабон қайтарди. Қайтган тўпга эса Шомуродов зарба бера олмади

  • 80'

    Шомуродовга узатилган пасни дарвозабон баланд сакраб эгаллаб олди

  • 78'

    СЕЕЕЕЕЙВ! "Сассуоло" тезкор қарши ҳужум уюштирди. Бога Патрисиунинг оёқлари орасидан тўпни ўтказмоқчи бўлди. Дарвозабондан ажойиб сейв

  • 74'

    Моуриньо Абрахам ва Шомуродовни тандемда синаб кўрмоқчи

  • 74'

    "Рома"да иккита ўзгариш бўлади. Верету ва Заньоло майдонни тарк этди. Улар ўрнига Перес ҳамда Шомуродов тушди

  • 73'

    Пеллегрини икки рақибини осонликча ортда қолдириб, дарвоза томон зарба йўллади. Бироз ноаниқ

  • 71'

    "Рома"да ўзгариш: Михитарян ўрнига Стефан Эл-Шаарфҳави туширилди

  • 70'

    ВУУУУҲ! Патрисиу жамоасини муқарар голдан қутқарди. Рақиб футболчиси яқин масофадан зарба йўллади, Руи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди

  • 68'

    Берарди бир ҳимоячини ортда қолдириб, сап оёқда зарба йўллади. Ноаниқ

  • 67'

    Бу сафар Богани йиқитишди. Ҳужумга ўтаётган Жеремини тўхтатгани учун Кристанте огоҳлантирилди

  • 64'

    Жереми Бога ҳужумда фол ишлатди

  • 62'

    Абрахам жарима майдони ичида очилаётган Пеллегринига тўпни қолдирди. Унинг зарбаси ҳимоячига тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди

  • 60'

    "Рома"дан тезкор қарши ҳужум. Аввалига Пеллегрининг зарбасини дарвозабон қайтарди, Қайтган тўпга Абарахам ноаниқ зарба берди

  • 58'

    ГООООООООООООЛ! "Сассуоло" ҳисобни теглаштирди. Ҳа, бу сафар гол инобатга олинади. Берардининг узатмасидан сўнг Филип Журжович дарвозани  ишғол қилди

  • 56'

    Скамакканинг зарбасини дарвозабон майдон ташқарисига чиқариб юборди. "Сассуоло" ҳисобни тенглаштириш учун олдинга ўтмоқда

  • 51'

    Фратезининг жарима майдони ичидан йўллаган зарбаси тўғри дарвоза марказига борди. Руи буни қийинчиликсиз эгаллаб олди

  • 49'

    Марко Феррарининг бош билан йўллаган зарбаси дарвозанинг ёнгинасидан ўтиб кетди

  • 48'

    Скамакка жарима майдонига тўпни узатди, лекин ҳимоячилар уни узоқлаштирди

  • 46'

    "Сассуоло"да ўзгариш бўлади. Майдонга Распадори ўрнига Жанлука Скамакка туширилди

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди

  • 45'

    Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Рома" 1:0 ҳисобида олдинда

  • 44'

    Берарди кераксиз жойда қоида бузди

  • 43'

    Рожер Ибанец огоҳлантирилди

  • 42'

    Доменико Берарди яхши узатмани қабул қилиб, олди зарба ҳам ёмон чиқмади, лекин ҳимоячилар қайтарди

  • 39'

    Тэмми ўйинни давом эттира олади

  • 38'

    Абрахам майдон марказида оёғини қайириб олди. Ўзгариш бўлиши мумкин

  • 37'

    ГООООООООООООООООООООЛ! Пелегрини стандарт вазиятдан жарима майдони ичига охиста пас берди. Кристанте эса тўпни  дарвоза жойлаб қўйди

  • 35'

    Абархамни тўхтатиб қолган Влад Кирикеш огоҳлантирилди

  • 35'

    "Сассуоло" футболчиси чап қанотдан тўпни жарима майдонига узатган эди, лекин жамоадошлари ўйиндан ташқари ҳолатда деб топилди

  • 34'

    ЗАРБАА! Абрахам дарвозанинг чап бурчагини нишонга олмоқчи бўлди, бироз аниқлик етишмади

  • 31'

    Рик Карсдорп ҳужумга ўтганди, лекин ҳимоячилар уни тўпсизлантирди. "Сассуоло" ҳимоячи бугун ишончли ўйнамоқда

  • 26'

    Берарди учрашувда ҳисобни очганди, аммо унинг голи офсайд сабабли ҳисобга олинмади. 

  • 23'

    Ажойиб имконият! Филип Джуричичнинг зарбаси дарвозанинг ённидан бориб тўрга тегди. 

  • 21'

    "Сассуоло" футболчилари чиройли ҳужум ташкил қилди, бироқ якунда Берардининг зарбасига аниқлик етишмади

  • 18'

    "Рома"да яхши имконият бўлиши мумкин эди, лекин "Бўрилар" футболчиси ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди

  • 16'

    Доменико Берарди тўпни қабул қилиб олди ва ерлатиб зарба йўллади. Бу Патрисиуга қийинчилик туғдирмади

  • 12'

    Заньоло ҳужум чизиғидаги жамоадошларига тўпни узатлди, бироқ яна ҳимочилар тўпни эгаллаб олди.

  • 9'

    Мхитарян юқорилатиб жарима майдонига пас берди, лекин ҳимоячи тўпни қайтарди

  • 5'

    Бурчак зарбасидан сўнг Манчини бош билан дарвоза томон зарба йўллади, ноаниқ

  • 4'

    Заньоло рейд амалга оширди, бироқ зарба бериш позициясига чиқа олмади. Ҳимоячилар ишончли ҳаракат қилди

  • 1'

    Дастлабки дақиқаданоқ "Рома" олдинга ўтди. Абарахамнинг зарбасини рақиб посбони ушлаб олди

  • 1'

    Учрашувга старт берилди. Тўпни "Рома" футболчилари ўйинга киритади.

  • 0'

    Жамоалар майдонга чиқиб келишди

  • 0'

    Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари. Бироздан сўнг "Рома" ва "Сассуоло" жамоалари ўртасидаги ўйин старт олади. Шомуродов бугунги баҳсни захира ўриндиғида бошлайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Турсун Ғани
13/09/2021 02:27
Элдордан 2-асист. Бугун Элдор ва Шаравий Жозе маурни қутқаришди.1000- ўйинида ғалаба қайд этишди. Эл Шаравой ҳароми оҳирида Элдор зўр очилганда пасни бермай ўзи кўтига тиқди кўтбачча қизғанчиқ. Пелегренни ҳам бугун вазиятларни увол қилди, лекин абрахамга пас бермади. У Абрахамнинг ойлигидан кўймоқда, ёнмоқда. Кулбда ички муҳит бузилгани сезилди. Омад Ромага.
&
Турсун Ғани
13/09/2021 02:27
Элдордан 2-асист. Бугун Элдор ва Шаравий Жозе маурни қутқаришди.1000- ўйинида ғалаба қайд этишди. Эл Шаравой ҳароми оҳирида Элдор зўр очилганда пасни бермай ўзи кўтига тиқди кўтбачча қизғанчиқ. Пелегренни ҳам бугун вазиятларни увол қилди, лекин абрахамга пас бермади. У Абрахамнинг ойлигидан кўймоқда, ёнмоқда. Кулбда ички муҳит бузилгани сезилди. Омад Ромага.
Sattorov Xayriddin
13/09/2021 02:13
Eldor zamena qiliwini kutip turadi qoravoyni
Sattorov Xayriddin
13/09/2021 02:12
Bu trpila jaroxat omasa qiyind tuwiw eldorni
БЕК ДАВРОН
13/09/2021 02:08
Yaxshi ot keyin chopadi kutamiz asosiy tarkibda ham hamturtimizni keyingi o'yinlarda asosiy tarkibda
Sattorov Xayriddin
13/09/2021 01:59
Abrxam jaroxat osaydee tuwardi
Sattorov Xayriddin
13/09/2021 01:57
Ikkinchi taymimdayoq tuwurganidami
Sattorov Xayriddin
13/09/2021 01:56
Bilyat baribir alam qiladida uni sal oldinroq tuwurganidami kup goool urardi abraxam qorovoy uyniyam chiqmadi sukani