А Серия. Шомуродовнинг гол ва ассисти очко олиш учун етарли бўлмади

Италия А Сериясининг 12-туридан ўрин олган "Венеция" ва "Рома" жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди. Мазкур баҳсда майдон эгалари 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Беллашувнинг 3-дақиқасида мезбонлар тезкор гол уришга эришди. Бўлим сўнггида "бўрилар" фаолроқ ҳаракат қилди. 43-дақиқада жарима майдони ичидаги пала-партишликдан сўнг Элдор Шомуродов ҳисобни тенглаштирди. Орадан 3 дақиқа ўтиб, легионеримиз Абрахамнинг голига ассистентлик қилди. Иккинчи таймда "Венеция" иккита тўп киритиб, ғалабани илиб кетди.

Ҳамюртимиз баҳсни асосий таркибда бошлаб, 83-дақиқада ўз ўрнини Борха Майоралга бўшатиб берди.

Маълумот учун, "бўрилар" айни дамда 19 очко билан 5-ўринда бормоқда. "Венеция" ушбу ғалабадан кейин очколар сонини 12тага етказиб, 14-ўринга кўтарилиб олди.

Венеция

  • Маттиа Кальдара 3'
  • Маттиа Араму 65'
  • Давид Окереке 74'

А Серия 12-тур

07/11/2021, 16:30

3
:
2
Тугади

Рома

  • Элдор Шомуродов 43'
  • Тэмми Абрахам 45'

Стадион: Stadio Pierluigi Penzo 8263 томошабин

Бош ҳакам: Gianluca Aureliano

45'
90'

  • 90+5'

    Учрашув якунланди. Шомуродовнинг самарали ҳаракатлари "Рома" очко олиши учун етарли бўлмади.

  • 90+4'

    Карлес Переснинг зарбасига аниқлик етишмади.

  • 90+3'

    Майдон эгалари оёғига тўп тушиши биланоқ, жарима майдонидан узоқлаштирмоқда.

  • 90+1'

    Николо Заниолонинг уриниши муваффақиятсиз якунланди.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.

  • 90'

    Тома Анрининг кучли зарбасидан кейин дарвоза тўсини титради!

  • 88'

    Сўнгги дақиқаларни Моуриньо шогирдлари нисбатан фаолроқ ўтказмоқда.

  • 86'

    Римликлар рақиб жарима майдони атрофида фаолликни оширмоқда. Дарвозага томон берилган оҳиста зарбани эса, дарвозабон ушлаб олди.

  • 84'

    ВУУҲ! Патрисиу кетма-кет иккита ажойиб сейв амалга ошириб, жамоасини голдан қутқарди

  • 82'

    Элдор Шомуродов ўрнига Майораль туширилди. Рик Карсдорп ўрнини Никола Залевскига бўшатиб берди

  • 77'

    Сигурдсонга нисбатан қўполлик ишлатган Абрахам огоҳлантирилди

  • 76'

    "Рома" сафида ўзгариш: Эл-Шаарави ўрнига Заньоло туширилди

  • 75'

    ГОООООООЛ! Дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борган Окереке дарвозабонни осонликча ортда қолдирди.

  • 74'

    ВУУУУҲ! Абрахамнинг кучли зарбасига бироз аниқлик етишмади. Ромеро жойида қотиб қолганди

  • 73'

    Окереке ҳужумга ўтишда фол ишлатди. Қолаверса, ҳужумчи ўйиндан ташқари ҳолатда ҳам эди

  • 70'

    Пеллегрининг узатмасини рақиб футболчилари қайтариб юборди

  • 68'

    Ҳозиргина майдонга тушган Перес қулай имкониятдан фойдалана олмади

  • 66'

    "Рома"да ўзгариш: Кубуля ўрнига Карлос Перес туширилди

  • 65'

    ГОЛ! Араму 11 метрлик нуқтадан адашмади. Футболчи Патрисиуга ҳеч қандай имкон қолдирмади

  • 63'

    Пенальти! "Рома" дарвозаси томон

  • 60'

    Арамунинг жарима тўпидан йўллаган зарбаси жонли деворга тегиб қайтди

  • 59'

    Арамунинг узоқдан йўллаган зарбаси анча ноаниқ чиқди

  • 57'

    Абраҳам ҳужумда фол ишлатди

  • 55'

    Шомуродовнинг узатмасидан сўнг Стефан Эл-Шаарави дарвоза томон ерлатиб зарба йўллади. Ромеро оёқлари орасидан ўтиб кетаётган тўпни эгаллаб олди

  • 53'

    Қаотдан узатилган пасни Серхио Ромеро эгаллаб олди

  • 48'

    ВУУУУҲ! "Рома" футболчисининг бош билан йўллаган зарбасини рақиб футболчиси чизиқдан қайтарди. Қойил

  • 46'

    Иккинчи бўлим бошланди

  • 45'

    Жамоалар майдонга қайтди. Иккинчи тайм бошланиш арафасида

  • 45+2'

    Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча меҳмонлар 2:1 ҳисобида олдинда

  • 45+2'

    ГОООООООООЛ! Элдор Шомуродовнинг узатмасидан сўнг Абрахам "бўрилар"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди

  • 43'

    Жарима майдони ичидаги пала–партишликдан сўнг легионеримиз тўпни дарвозага жойлаб қўйди

  • 43'

    ГООООООООООЛ! Элдор Шомуродоооооооооооов! Ҳисобни тенглаштирди

  • 37'

    "Рома" бурчак тўпидан унумли фойдалана олмади

  • 36'

    Окереке осонликча рақиб жарима майдони ичига кириб, бориб зарба йўллади. Ноаниқ

  • 35'

    Абрахам тўпни Пеллегринига узатди. Лоренцонинг зарбаси кучсиз чиқди

  • 32'

    Стефан Эл-Шаарави узоқ масофадан ўз омадини синаб кўрди. Дарвозабон қийинчиликсиз тўпни эгаллаб олди

  • 28'

    Стефан Эл-Шаарви жарима майдони ичида йиқилди ва пенальти сўради. Ҳакам ўйинни давом эттириш кераклигини кўрсатди

  • 28'

    ЗАРБАА! Абрахамнинг зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди. Қайтган тўпга "Рома"нинг яна бир футболчиси зарба йўллади, бу сафар ҳимоячилар қайтарди. Веретунинг зарбаси эса анча балан чиқди

  • 25'

    Веретунинг қанотдан узатган тўпи дарвозабондан ҳам зтиб кетди

  • 22'

    Кьюиннинг зарбаси тўғри Патрисиунинг қўлига бориб тушди

  • 19'

    ВУУУҲ! Шомуродов жарима майдонига яқинлашди ва кутилмаганда зарба йўллади, Тўп дарвозанинг ёнгинасидан ўтиб кетди

  • 18'

    Абрахамнинг ўткир бурчакдан йўллаган зарбаси рақибга тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди

  • 16'

    "Рома" футболчиси Манчини ҳакам томонидан огоҳлантирилди

  • 13'

    Окереке жарима майдони ичига кириб, зарба йўллади. Ноаниқ

  • 10'

    Шомуродовга нисбатан қўполлик ишлатилди

  • 9'

    Ҳакам ВАРга мурожаат этди ва ҳужумда Пеллегрини ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетгани маълум бўлди

  • 7'

    ПЕНАЛЬТИ! Абрахам жарима майдони ичида йиқтилди

  • 5'

    Ўтказиб юборилган голдан сўнг "бўрилар" фаолроқ ҳаракат қилишни бошлади

  • 3'

    ГОООЛ! Майдон эгалари учрашувда ҳисобни очишга эришди. Жарима майдони ичига узатилган тўпни Кальдара дарвозага жойлаб қўйди

  • 1'

    Учрашувга старт берилди!

  • 0'

    Римликлар сафида ҳаракат қилаётган легионеримиз Элдор Шомуродов беллашувни асосий таркибда бошлайди

  • 0'

    Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари "Рома" иштирокидаги ўйин бошланмоқда. Жамоалар майдонга тушиб келди

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Бухорий Шариф
07/11/2021 21:00
Элдордан голлар энди давомли бўлсин. Олға бос энди Элдор.

Минбар

Барча блоглар