Абрамович “Челси”га Россиядан футболчи чақиряпти

Sport Illustrated нашрининг маълум қилишича, “Челси” хўжайини Роман Абрамович ўз клубиги Россия миллий терма жамоаси футболчиси Арсен Захарянни олиб келмоқчи.

Захарян ёш бўлишига қарамай, тез ўсмоқда. У Москванинг “Динамо” клубисафида Россия премьер-лигасидаги муваффақиятли ўйинлари орқали миллий терма жамоага ҳам жалб қилиняпти.

Манбаларнинг хабар беришича, “ кўҳна қитъа”нинг бир неча клублари Захарянни кузата бошлаган. Асосий даъвогарлар орасида ёш истеъдодларни ўзига жалб қилиш билан ном қозонган Дортмунднинг “Боруссия”си ҳам бор.

Роман Абрамович агар ҳамюрти “Челси”ни танлайдиган бўлса, унга йилига 3 миллион евро миқдорида маош тўлашга тайёр эканини билдирган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!