Абрамович суперҳужумчи учун 100 миллион фунт ажратди. Бу трансферга етмаслиги мумкин!

“Челси” хўжайини Роман Абрамович ёзги трансферлар вақтида катта харидни амалга оширмоқчи. Унинг мақсади бош мураббий Томас Тухелнинг орзуси билан муштарак чиқиб қолди. Улар “Боруссия” тўпурари Эрлинг Холанд “Челси”да тўп суришини истаяпти.

Мақсади рўёбга чиқиши учун Абрамович 100 миллион фунт тикишга тайёр. Бундан ташқари, россиялик миллиардер бу трансферни  амалга оширишда ўзи хушламайдиган агент Мино Райола билан ҳамкорлик қилишига тўғри келади.

Шундай бўлса-да, Холандни олиш осон бўлмайди ва 100 миллион фунт ҳам камлик қилаши мумкин.

Норвегиялик ҳужумчига харидорлар орасида “Реал”, “Барселона”, “Манчестер Сити”, “Манчестер Юнайтед”, “Бавария” ва ПСЖ каби грандлар номи тилга олинмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар