Абрахам – чақмоқ, Дзаньоло – довул, Шомуродов қандай баҳоланди?

А Сериянинг 18-турининг марказий учрашувларидан бири Бергамода – Чемпионлар лигаси йўлланмаси учун курашда ўзаро рақобатчи ҳисобланган “Аталанта” ва “Рома” ўртасида бўлди.

Бу учрашувда Жозе Моуриньо шогирдларини тўхтатишни умуман имкони бўлмади. Ўз мухлислари кўз ўнгида тўп тепган бергамоликлар пойтахт клубининг ҳужум чизиғи қаршисида ожизлигини тан олишга мажбур бўлди.

Дарҳақиқат, “Аталанта”га ўз уйида 1:4 шаклидаги йирик ҳисобда мағлуб бўлиш анча аламли бўлди. “Рома” эса Жозе Моуриньо қандай жамоа қураётганини бир кўрсатиб қўйди.

Италия футболини ёритишга ихтисослашган www.calciomercato.com нашри “Рома” футболчиларининг хатти-ҳаракатларини баҳолаб, уларга ўз изоҳини берди.

1000_545_1639843261-2347

Руй Патрисио, 6 балл:

Дарвозани мустаҳкам қўриқлади. Эҳтиёткорликни унутгани йўқ. Тўпларни рақиб ҳужумчиларидан аввалроқ эгаллашга ҳаракат қилди.

Жанлука Манчини, 6.5 балл:

Тажрибали Руй Патрисиога катта ёрдам берди. Айниқса, хавфли вазиятларни бартараф этиш, жамоадошларини ҳиссиётга берилиб кетмасликларини, хотиржамликнинг йўқотилмаслигини назорат қилиб турди.

Крис Смоллинг, 7.5 балл:

Рақиб ҳужумчиси Дуван Сапатага ўйин бермади, доим ундан тезкор ва олдин ҳаракат қилди. Гол уриб, “Рома”нинг ғалабасини таъкилади. Маҳоратини тўла намойиш қила олди.

Рожер Ибаньес, 7 балл:

Дуван Сапатага бириктирилган ҳимоячи ўз вазифасини тўлиқ уддалади. Колумбиялик ҳужумчининг ҳаракатларини чеклаб қўлди. Бергамоликлар жарима майдончаси ичида эркин ҳаракат қила олмади.

468648

Рик Карсдорп, 6.5 балл:

Қанотда фаол ўйнашдан ташқари, майдон марказида ҳам ўзини кўрсатди. Ҳам ҳимоя, ҳам ҳужумдаги маҳоратини намойиш қилди. Жамоавий ўйинда ўз ўрнини топиб бормоқда.

Жордан Верету, 6.5 балл:

Верету жарима зарбаларини кутилганидек ижро қилолмади, тажрибали Жузеппе Пеццеллани тўлиқ ёполмади, лекин жамоасининг икки голига ассистентлик қилган бошқа барча камчиликларини ювиб юборди.

Брайан Кристанте,  6 балл:

Ҳимояда “Аталанта” футболчиси Ремо Флорейга қарши ўйнади. Мезбонларнинг биринчи голида тўп унга тегиб дарвозага кириб кетди. Иккинчи вазиятда ҳам Кристанте рақибларига имкониятни бой берди. Бироқ, ҳисобни тенглаштирган гол ВАР томонидан бекор қилди.

Генрих Мхитарян, 6.5 балл:

Жамоа сардори ва етакчи плеймейкери Лоренцо Пеллегрини йўқлигида “Рома” ҳужумларини ташкил қилиш билан машғул бўлмоқда. Бергамодаги ўйинда ҳам бу вазифани уддалади. Жамоадошларини аниқ паслар билан таъминлаб турди.

Матиас Вина, 6.5 балл:

Жамоаси учун фойдали ўйнади. Ҳимояда мустаҳкам турди.

Николо Дзаньоло, 7.5 балл:

Яна керакмас жойда сариқ карточка олди. Жуда фаол ҳаракат қилди. Ўз ҳисобига голли пас ва битта гол ёзиб қўйди. “Аталанта” ҳимоясига довулдек ёпирилди.

Элдор Шомуродов, 6.5 балл:

Шомуродов 70-дақиқада Николо Дзаньоло ўрнига ўйинга қўшилди. Бир сўз билан айтганда, керакли вақтда пайдо бўлди ва жамоасининг ҳужумдаги имкониятларини кенгайтирди, босимни кучайтирди. Римликларнинг тўртинчи голида Элдорнинг хизмати катта бўлди. У бир урунишда икки рақиб ўртасидан тўпни Веретуга етказиб берди. Франциялик футболчининг зарбаси ҳимоячи тегди. Пайт пойлаб турган Тэмми Абрахам бу “совға”ни увол қилмади.

Тэмми Абрахам, 8 балл:

Англиялик ҳужумчи рақиб ҳимоясини ёриб ташлади. Бу учрашувда чақмоқдек тезкор бўлди. Бир жуфт гол уриб, “Аталанта”  ўйинчилари уялтирди.

1639842982_ata

Жозе  Моуриньо, 6.5 балл:

 Ниҳоят, ўзидан кутилган ўйинни шакллантира олганини кўрсатди. Таркиб танлашда ва захира кучларидан ўз вақтида фойдаланишда адашмади. “Рома”га бўлган ишончни қайтарди.

Шомуродов голга ҳисса қўшган ғалабадан сўнг Моуриньо катта гапириб қўйди!

Шомуродов ва Абрахамга “Челси” юлдузи ёрдам беради!

 Бу футболчи Шомуродовнинг ўрнини тортиб олди!

Легионеримиз энг зўр футболчилар қаторида!

Ўзбек легионери катта суммага трансфер қилинади!

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Xalimjon Madaminov
19/12/2021 10:53
ЭЛДОР ТУП УЧИН ЯККА КУРАШЛАРДА ХАМ ТАЖАВУЗКОР БУЛСА АЛБАТДА УЙИНЛАРИ ТОБОРА ЯХШИ БУЛИБ БОРАДИ ШОМУРОДОВГА КАТТА ОМАТ ТИЛАЙМИЗ УЗБЕК ФУТБОЛИМИЗНИ ФАХРИ ГОЛЛАР УРИБ БИЗ МУХЛИСЛАРНИ ХУРСАНД КИЛАДИ АЛБАТДА.
SIROJ BO'RIYEV
19/12/2021 10:34
Shomani Maur hurmat qiladi va qanday hujumchi ekanligini biladi bilasalaring Maur qaysi klub murabiy bòlsa birinchi bòlib ózi yoqtirgan futbolchilarni transfer qilishini soraydi bitta misol romada Abrihim Roma tarixidagi eng qimmat transfer patrisyo Bizdi SHoma ham ular qatorida ming Shoma zahirada òtirsa ham bu u uchun biz xalq uchun ham yutuq

Минбар

Барча блоглар