Афониннинг голи "Оренбург"ни мағлубиятдан қутқариб қолди (видео)

Аввал хабар берганимиздек бугун Россия Миллий Футбол лигасида сўнгги – 38 тур ўйинлари бўлиб ўтди. Ҳамюртимиз Вадим Афонин тўп сурадиган “Оренбург” клуби сафарда “Тамбов”га қарши баҳс олиб борди.

Мазкур ўйинда мезбонлар 80-дақиқага қадар ҳисобда олдинда бораётган эдилар. Бироқ айнан ўша дақиқада Афонин учрашувдаги мувозанатни тиклади ва жамоасига бир очко олиб келди.

Шу тариқа, “Оренбург” жамғарган очколар сони 84 тага етди ва жамоа мусобақани ғолиб сифатида якунлажи.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳи ҳамда киритилган голларни томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!