Афсонавий боксчи Константин Цзю Ўзбекистонга келмоқда. У иштирокида матбуот анжумани ҳам ўтказилади

Эртага, юртимизга ўз вақтида ажойиб жанглари билан барчани севимли боксчисига айланган россиялик Константин Цзю ташриф буюради.

Костя Цзю Тошкентда қад ростлаган “Medion” соғломлаштириш комплексининг очилиш маросимига таклиф этилган.

Мазкур ташриф мобайнида боксчи иштирокида матбуот анжумани ва очиқ машғулотлар каби жараёнлар ҳам бўлиб ўтади. Ташкилотчиларнинг маълум қилишича Цзю иштирокидаги матбуот анжумани эртага 15:00 да “Medion” соғломлаштириш комплексининг ўзида бўлиб ўтади.

Маълумот учун, Константин Цзю фаолияти мобайнида 31 та ғалаба, 2 та мағлубият қайд этган. Рақибларини 25 маротаба нокаутга учратган ҳолда WBC,  WBA ва IBF чемпионлик камарларини ҳам қўлга кирита олганди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар