АГМК муҳим ўйинда "Қўқон-1912"ни енга олмади

Суперлига 25-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - АГМК учрашуви якунига етди. Мазкур баҳсда 2:2 ҳисобида жанговар дуранг қайд этилди. 

Ўйиннинг 15-дақиқасида Боаке ҳисобни очган бўлса, 72-дақиқада Андрей Сидиров мувозанатни тенглаштирди. 82-дақиқада Йўлдошев яна олмалиқларни олдинга олиб чиқди. Бироз ўтиб Йосович ўз  голи билан жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди.  

Ушбу натижадан сўнг АГМК очколари сонини 47 тага етказиб олиб, 2-ўринни сақлаб қолди. 33 очкоси бор қўқонликлар айни дамда 8-поғонадан жой олган. 

  • Суперлига
  • 25-тур

Қўқон-1912

  • Андрей Сидоров 72'
  • Иван Йосович 84'
2 : 2

20/11/2021 14:00

OKMK

  • Мартин Боакье 15'
  • Бобурбек Йўлдошов 82'

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!