АГМК ўз уйида "Андижон"га бўйин эгмаган. Бу сафарчи?

Мазкур қарама-қаршилик тарихида ҳозирга қадар 21 учрашув ўтказилган.

АГМК "Андижон"га қарши ўйинларда 13 маротаба зафар қучган. "Андижон" эса 4 бор ғалаба нашидасини суришга муваффақ бўлган. Мазкур ғалабаларга "Андижон" жамоаси 2008, 2009, 2010 ва 2011 йиллардаги ўз уйида кечган беллашувларда эришган. Яъни, АГМК Олмалиқда "Андижон"га ҳеч бўйин эгмаган.

Ушбу жамоалар ўртасидаги қолган 4 учрашувда эса дуранг натижаси қайд этилган. Мазкур муроса йўлига келинган 3 беллашувдан иккитаси (2014, 2016) Олмалиқдаги баҳсда содир бўлган. Андижонда эса жамоалар бир маротаба, яъни 2014 йилги мавсумда дуранг қайд этган. Қизиғи, 2014 йилги мавсумдаги ҳар иккала баҳсда ҳам ғолиб номи аниқланмаган.

Шу тариқа, мазкур қарама-қаршиликдаги сезиларли устунлик АГМК тарафида. Тўплар нисбати бўйича ҳам кўрсаткич табиийки АГМК фойдасига хизмат қилмоқда: 42-25.

АГМК — “Андижон” учрашуви бугун Олмалиқдаги ОКМК спорт мажмуасида соат 16:00 да бошланади.

АГМК матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!