Агуэро

"Барселона" ҳужумчиси Серхио Агуэро асосий таркиб футболчиси бўлмайди.

As нашри тарқатган хабарга қараганда, музокаралар чоғида “Барса” раҳбарияти аргентиналик футболчини Ансу Фатига ўриндош бўлиши ҳақида огоҳлантирган. Ўз навбатида Агуэро ҳам ушбу шартга рози бўлган. Чунки у ҳар қандай ҳолатда ҳам қанчадир вақт ўйин амалиётига эга бўлади.

18 ёшли Фати жароҳати сабаб 2020 йилнинг ноябридан буён майдонга тушмаяпти. У шу ойдан машғулотларга киришди.

Эслатиб ўтамиз, Агуэро “Барселона” сафига эркин агент сифатида текинга келиб қўшилди ва 2 йиллик шартнома имзолади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар