Ака-ука Рўзибоевларнинг навбатдаги жанг санаси маълум. Улар битта кечада октагонга кўтарилади

  • 1 сентябрь, 2021, 17:17
  • 0
  • MMA

12 сентябрь куни Россиянинг Москва шаҳрида "Open Fighting Championchip" промоушени навбатдаги турнирини ташкил этади. 

Биз учун аҳамиятли жиҳати, мазкур жанг оқшомида юртимизнинг энг машҳур ММА вакилларидан бири Нурсултон Рўзибоев ҳамда унинг укаси Машрабжон Рўзибоев ҳам октагонга кўтарилади. 

Нурсултон ўрта вазн (-84 кг) тоифасида Бразилия вакилига қарши жанг қилади. Унинг ким эканлиги ҳақида ҳам яқин вақтлар мобайнида маълум қиламиз. Машрабжон эса ярим ўрта вазн (-77 кг) тоифасида октагонга кўтарилади. Бироқ, ҳозирча унинг рақиби маълум эмас. Тез орада бунга ҳам аниқлик киритилади. 

Шу ўринда таъкидлаб ўтиш лозимки, ака-ука Рўзибоевлар Баҳрайннинг "Brave СF" промоушени билан шартномага эга. Албатта, унда нега "Open Fighting Championchip"да жанг қилмоқда, деган савол туғилиши табиий. 

Мураббийи Бекзод Жияновнинг Sports.uz сайтига маълум қилишича, Нурсултоннинг Миландаги жанги бўлмаганлиги сабабли, Баҳрайн промоушенидаги жанглари орасидаги масофа чўзилиб кетган ва "Brave СF" раҳбарлари юртдошларимизга рус промоушенида ушбу жангни ўтказишларига розилик берган.

Шу ўринда ҳар иккисига муҳим жангда омад ёр бўлишини тилаб қоламиз! 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!