“Ал-Муҳаррақ” — “Насаф” учрашуви олдидан ўйинолди маросимлар ҳақида маълумот

Биласиз, “Насаф” "ОФК Кубоги-2021" финалида “Ал-Муҳаррақ”га қарши майдонга тушади. Бугун — 4-ноябрь куни Баҳрайннинг “Шайх Али бин Муҳаммад Ал-Ҳалифа” стадионида расмий маросимлар бўлиб ўтади.

20:00 — “Ал-Муҳаррақ” бош мураббийи Маркос Пакета ва жамоа футболчиси иштирокидаги ўйинолди матбуот анжумани.

20:20 — “Насаф” бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ва жамоа футболчиси иштирокидаги ўйинолди матбуот анжумани.

20:30 — “Ал-Муҳаррақ” жамоасининг “Бусаитеен Cлуб” стадионидаги расмий машғулоти.

21:00 — “Насаф” жамоасининг “Шайх Али бин Муҳаммад Ал-Ҳалифа” стадионидаги расмий машғулоти.

Эслатиб ўтамиз, ОФК Кубоги-2021 финал учрашуви 5-ноябр куни Баҳрайннинг "“Шайх Али бин Муҳаммад Ал-Ҳалифа” стадионида бўлиб ўтади. Учрашув Ўзбекистон вақти билан 21:00 да старт олади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар