"Ал-Муҳаррақ" - "Насаф": Вакилларимиз имкониятни бой берди

Ассалому алайкум, ўзбек футболи ихлосмандлари! "Ал-Муҳаррақ" ҳамда "Насаф" жамоалари ўртасидаги ОФК Кубоги финал учрашуви бўлиб ўтмоқда. Ушбу ўйин сизга қулайлик туғдириш мақсадида матнли трансляция кўринишида эътиборингизга ҳавола этилади.

"Ал-Муҳаррақ" - "Насаф" 3:0

90+3. Учрашув якунланди. "Насаф" финални 0:3 ҳисобида бой берди. Кейинги учрашувларга қадар ўзингизни эҳтиёт қилинг ва асабларингизни асранг! У ҳали сизга узоқ вақт давомида керак бўлади.

90+2. Кўпчилик бўлиб олдинга ўтган вакилларимиз якунда ҳеч нимага эриша олмай, ортга қайтди.

90. Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

88. Тўп назорати рақиб томонга ўтиб кетди.

87. Ўйин майдон марказида кечмоқда. 

85. "Аждарлар"да деярли мотивация қолмади. Ҳужумлар умуман кескин тус олмай қўйди.

83. Футболчиларимиз ҳеч бўлмаса 1та гол уриш учун олдинга интилмоқда.

82. Ал-Малуд ўрнига Абдулраҳмон Аҳмади ўйинга қўшилди.

80. ГОЛ. "Ал-Муҳаррақ" ҳисобни йирик кўринишга келтирди.

Қарши ҳужумга қочиб кетган Флавио тўпни дарвозабон устидан ошириб, дарвозага аниқ йўллади. Афсус...

78. Станоевичнинг зарбасидан сўнг тўп устун ёнгинасидан ўтиб кетди.

77. Волим Ал-Ҳайямга сариқ карточка кўрсатилди.

76. Жарима майдони яқинида Калудеровичга нисбатан қоида бузилди.

75. Голдан кейин либосини ечгани учун Сабба огоҳлантирилди.

74. ГОЛ. "Ал-Муҳаррақ" иккинчи голни урмоқда.

Вакилларимизнинг қўпол хатосидан сўнг қулай вазиятга чиқиб борган Санкус дарвозабонни ожиз қолдирди.

73. Бердиев ҳам ўзгаришга қўл урмоқда: Сухроб Нуруллоев ўз ўрнини Андрия Калудеровичга бўшатиб берди.

72. Флавионинг бу сафарги зарбаси ҳам Эргашевга қийинчилик туғдирди. Аммо Умиджон тўпни ушлаб олди.

71. 13-рақамда ҳаракат қилган Аҳмад Солиқ Санад ўрнига 2-рақам остида Ҳусан Жамол Сабба ўйинга қўшилди.

70. Ал-Ҳамдани шогирдлари анча тартибли ҳимояланмоқда.

69. Марконинг бурчакдан етказиб берган тўпини ҳимоячилар узоқлаштирди.

68. Жарима майдони марказига оширилган тўп қайтарилди. Яна бир марта бурчак зарбасига эгамиз.

66. Баҳс асабий руҳда давом этмоқда. Футболчилар бир-бири билан тортиши кетяпти.

64. Навбатдаги бурчак тўпидан фойдалана олмадик. Афсус, вақт ўтиб бормоқда.

63. 3 рақибини алдаб жарима майдонига ёриб кирган Ойбекнинг узатмасини рақиблар бартараф этди.

62. Нуруллоевнинг жарима майдонига оширган тўпига Шерзод ета олмади. Яна бир вазият қўлдан кетди.

61. Ўйинда кескинлик ошмоқда. Дилшод Саитовнинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси устун ёнгинасидан ўтиб кетди.

59. Ал-Мардининг зарбасидан кейин тўпни Эргашев ушлаб олди.

57. Марконинг бу сафарги уриниши ҳам муваффақиятсиз якунланди.

56. ҚАНДАЙ ВАЗИЯТ?! Сухроб Нуруллоевнинг кучли зарбасидан сўнг тўп тўсинни титратди. Баҳромнинг такрорий уринишини дарвозабон қайтарди. 

55. Бозоров бугун умуман ўзига ўхшамаяпти. Унинг ижросидаги техник ҳаракатлар муваффақиятсиз якунланмоқда.

53. Ёлғизланиб қолган Нуруллоев тўпни йўқотди. Бердиев шогирдлари кўзида "олов" кўринмаяпти.

52. Олис масофадан йўлланган зарбани Эргашев ушлаб олди.

50. Вакилларимиз бироз сустроқ ҳаракат қилмоқда.

49. Бозоровнинг зарбасидан сўнг тўп тезлиги рекошет натижасида пасайди ва дарвозабон уни осонликча ушлаб олди. 

48. Жарима майдони ичида Флавио зарба йўллаши мумкин эди. Ҳимоячиларимиз ишончли ҳаракат қилди.

47. Иккинчи 45 дақиқаликни вакилларимиз фаолроқ бошлади.

46. Иккинчи таймга старт берилди!

46. Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз ва жамоамизни қўллаб-қувватлаймиз! Олға "аждарлар!"

45+1. Танаффус!

45. Биринчи таймдаги тўхталишлар ўрнини қоплаш мақсадида 1 дақиқа қўшиб берилди.

44. Бўлим сўнгида темп бироз тушди. Бизга эса гол керак!

43. Ғайбуллаев жарима майдонига оширилган тўпни дарвозага йўллай олмади. Бурчак зарбасига эгамиз.

42. Акмал Мозговойга тиббий ердам керакка ўхшайди.

41. Нуруллоевнинг узатмасидан кейин ҳимоядагилар тўпни узоқлаштирди.

40. Дастлабки бурчак тўпи рақибда юзага келди. Муҳаммад Бенаддининг зарбасига аниқлик етишмади.

38. Алмалудга нисбатан ишлатилган қўполлик натижасида "бўрилар" стандарт вазиятга эга бўлди.

36. Рақибнинг чап қанотдан уюштирган камсонли ҳужумларидан навбатдагиси муваффақиятсиз якунланди.

35. Алмарди майдонга ўтириб олди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилиши керак.

34. "Муҳаррақ" стандарт вазиятдан наф чиқара олмади.

33. Катта тезликда қарши ҳужумга қочаётган Флавиони Ғайбуллаев қоида бузиш эвазига тўхтатди. Ҳакам унга сариқ карточка кўрсатди.

32. Саитовнинг қанотдан узатган тўпидан сўнг хавфли вазият яратдик. Аммо тўп Ҳусаинга қадар етиб келмади.

31. Футболчиларимиз вазиятларни якунлашда бироз оқсамоқда.

30. Марконинг узоқ масофадан тепган тўпи дарвозабон қўлларига бориб тушди.

29. Мозговойнинг қанотдан берган пасидан кеийн вазият муваффақиятсиз якунланди.

28. Тўлиқ устунлик биз томонга ўтди. Энди гол уриб олсак бўлгани!

27. "Насаф" босимни оширмоқда. Аввал Абдураҳимов, сўнг Станоевичнинг яқин масофадан берган зарбаси ҳимоячилар томонидан қайтарилди.

25. Бир рақибини алдаб ўтган Бозоров пасни ўхшата олмади.

24. Диагонал пасни Насруллаев қабул қила олмади. Тўп яна йўқотилди.

22. Бердиев шогирдлари умуман ўзига ўхшамаяпти. На паслар, на техник ҳаракатлар муваффақиятли чиқмаяпти.

21. Тўпга Норчаевдан олдин дарвозабон етиб келди. Ҳимоячилар Ҳусаинга ҳалал берганди.

20. Аюдураҳимов воқеалар ривожидан бироз илгарилаб кетди. Ҳакам ўйинни тўхтатди.

18. Жарима майдонига оширилган тўпни Эргашев ушлаб олди.

17. Шерзод Насруллаев жарима майдони ичида йиқилиб тушди. Ҳакам ўйинни давом эттиришга рухсат берди. Балки ВАРни кўриш керакдир...

16. "Насаф" футболчилари ўзига ўхшамаяпти. Йигитлар уйғониши лозим!

15. Шерзод Насруллаевнинг қанотдан оширган тўпини дарвозабон ушлаб олди. "Аждарлар"нинг чап қаноти бироз фаолроқ.

14. Ал-Ҳамдани шогирдлари тўп назоратини қўлга олишга ҳаракат қиляпти.

13. Ғолиб Ғайбуллаев Флавиони усталик билан тўхтатиб қолди.

12. Норчаев манзилига оширилган тўп манзилга етиб келмади.

11. Дарвозамиз томон йўлланган иккинчи зарба ҳам аниқ бўлди. Умиджон тўпни эгаллаб олди.

10. Умар Эшмуродов позиция танлашдаги яхши ҳаракати туфайли тўпни олиб қўйди. Бироқ Эргашев тўпни шунчаки тепиб юборди.

8. Вакилларимиз секин-асталик билан ўйин назоратини қўлга олишга ҳаракат қиляпти. Тўп футболчиларимизда бўлиб турибди.

7. Насруллаев ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди. Бироқ унинг узатмасидан кейин Норчаев "чаён" услубида йўллаган зарбаси билан вазиятни якунлаб қўйди. Ноаниқ.

7. Саитовнинг қанотдан етказиб берган тўпни Волид томонидан қайтарилди.

6. Тўпни ўзидан узоқлаштириб юборган Бозоров уни йўқотишига бир баҳя қолди. Яхшиямки, ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

5. Рақиб жарима майдони ичида Ҳусаин Норчаев йиқилиб тушди. Тўпни йўқотдик.

4. Голдан "иштаҳаси очилган" баҳрайнликлар босим уюштиришда давом этмоқда.

3. ГОЛ. "Ал-Муҳаррақ" ҳисобни очди!

Маҳмуд Ал-Мардининг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси дарвозанинг тўққизлигидан жой олди.

2. Бизникилар ҳам биринчи марта олдинга ўтди. Насруллаев жарима майдони ичида тўпни йўқотди.

2. Рақиб футболчилари нисбатан фаолроқ старт амалга оширди. Бу "Насаф"нинг рақибларида аввал кузатилмаган эди.

1. Учрашувга старт берилди!

0. Сардорлар ўйинни ким бошлашига ойдинлик киритиб олди.

0. Футболчилар майдонга тушиб келди. Ўйин бир неча дақиқалар ичида старт олади!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Бухорий Шариф
05/11/2021 23:20
2011-йилги таркиб ҳам ўйин ҳам, мурабий ҳам кучли эди. Анатолий Демяненко кучли ва ақиллий мурабий эди. Ҳозирги таркибга тажрибали ўйинчилар ва ақиллий мураббий етишмади. Рўзиқул тоғога бироз тажриба етмади. Ўйин ҳам Қаршида ўтганда эҳтимол бошқача бўларди. Омад Насафга қолган зйинларда. ОЧЛга йўланма олсин.
Самад
05/11/2021 23:01
Хаммага сабр. Лекин Бозоров иложи борича бошка кучлирок чемпионата утиши керак.
&
Мехриддин Абдурахмонов
05/11/2021 22:50
Эх Насаф. Билгандик кутгандик деб чикишади. Лекин огир уйнади. 2-вариант йук.
Odil Qobilov
05/11/2021 21:31
Uz telisini enasini skay gandonla narmanli obirsalaring bumaydima ota onalaring pul sanlani
&
Мехриддин Абдурахмонов
05/11/2021 21:05
Уйин 1-0 Билан бошландими