"Барселона" президенти Жоан Лапорта Хави масаласида "Ал-Садд" билан музокара олиб бориш учун Қатарга бормайди. 

Маълум бўлишича, спорт директори ва унинг ўринбосари Матеу Алемани ва  Рафа Юсте "Динамо" Киев билан ўйиндан сўнг Доҳага учади. 

Қатар клуби "Барселона" раҳбариятидан Хави эвазига нимадир таклиф қилишларини кутмоқда. Хусусан, "Ал-Садд" раҳбариятни "Барса"нинг Доҳада ўйин ўтказишини хоҳлайди.

Клуб раҳбариятининг фикрича, бу 7 йилдан буён жамоада ишлаб келаётган испаниялик мутахассис билан ўзига ҳос тарзда хайрлашиш имконини беради. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар