"Ал-Садд" футболчиси: "Хави бунга бутунлай тайёр"

"Ал-Садд" ярим ҳимоячиси Санти Касорла "Барселона"нинг собиқ футболчиси ва айни дамда Қатар клубини бошқараётган Хавининг мураббийлик маҳорати ҳақида гапирди. 

- Хавининг мураббийлик услуби қандай?

- У тўпга эгалик қилишни хоҳлайди. Машғулотларда Хави тўп назорати ва позицион ўйинга кўпроқ эътибор қаратади ва айнан шу усулдан ҳимояланишда фойдаланади. Биз деярли ҳар бир ўйинда шундай ҳаракат қиламиз. 

- У "Барселона"да муваффақият қозонишга тайёрми, нима деб ўйлайсиз?

- "Кўриб турганингиздек, у бутунлай тайёр. Бу Хавининг орзуси. "Кўк-анорранглилар"ни ундан яхшироқ биладиган одам кам", - деди собиқ Испания терма жамоаси футболчиси.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!