Алекс Фергюсон МЮ бош мураббийлигига ўзига ёқадиган мутахассисни жойламоқчи

“Манчестер Юнайтед”га кучли таъсир ўтказишга қодир сэр Алекс Фергюсон жамоани шуғуллантиришга ўзи истаган мураббийни жалб қилиш ҳаракатига тушди.

Football Insider хабарига кўра,  шотландиялик мутахассис бош мураббийликка Стив Брюсни қўйиш кераклигини таъкидламоқда. Стив Брюс “Ньюкасл” саудияликлар қўлига ўтганидан кейин яқинда истеъфога чиқарилган эди.

Аввалроқ, Стив Брюснинг ўзи мавсум охиригача “Манчестер Юнайтед”ни бошқаришга тайёрлигини маълум қилганди.

“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти эса, ёзда жамоани Маурисио Почеттинога топширмоқчи.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!