Аллегри юлдуз футболчисини қўйиб юбормоқчи эмас

"Ювентус" бош мураббийи Массимилиано Аллегри футболчи Пауло Дибаланинг келажаги ҳақида гапириб ўтди. Италиялик мутахассис аргентиналикнинг клубда қолишини ҳохламоқда.

"Албатта, мен унинг кетмаслигини истайман. Шунингдек, ҳозирда Пауло билан муносабатларимиз яхши.

Шартнома масаласига келсак, буни мен эмас, рахбарият ҳал қилади. Умид қиламан-ки, мазкур жараён Дибала ва биз учун ижобий якунланади", - деди Аллегри.

Маълумот ўрнида, 29 ёшли иқтидорга "Тоттенхэм", ПСЖ, МЮ ва "Челси" каби клублар қизиқиш билдирмоқда.

Жорий мавсум Пауло Дибала туринликлар сафида А Сериядаги 15 учрашувда ҳаракат қилди ҳамда ўз номига 6 гол ва 3 ассистни расмийлаштириб қўйди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

×