Алвеш: Битта қўнғироқ ва мени «Барса»да кўрасиз

ТВ3 нашри хабар беришича 38 ёшли Дани Алвеш «Барселона» раҳбаряти билан боғланиб, 1 январда клубга келиб қўшилиши ва энг кам иш ҳаққига рози бўлиб ўйнашга тайёрлигини айтди. 

Алвеш: "Агар мен «Барса»га керак бўлсам, битта қўнғироқ ва мен Каталониядаман. Ишонаманки, жамоага катта фойда келтираман" - деди бразилиялик ҳимоячи.

Эслатиб ўтамиз, Дани 11 сентябрь куни «Сан-Паулу» клубини ойлик маош кечиккани туфайли тарк этган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар