Америка кубоги. Ди Мариянинг ягона голи Аргентинага бош совринни олиб берди

Бугун Америка кубогининг финал учрашуви бўлиб ўтди. Унда мезбон Бразилия терма жамоаси Аргентинага қарши майдонга тушди.

Учрашув тақдирини 22-дақиқада Анхель Ди Мария томонидан киритилган ягона гол ҳал қилди. Шу тариқа Аргентина бош совринга эга бўлди.

Эътиборлиси, бу аргентиналиклар сардори Лионель Месси учун терма жамоа сафидаги илк соврин бўлди.

Аргентина – Бразилия - 1:0 (1:0)

Гол: Ди Мария, 22 - 1:0

Аргентина: Мартинес, Отаменди, Ромеро (Пеццелья, 79), Монтиель, Акунья, де Пауль, Паредес (Родригес, 54), Ло Чельсо (Тальяфико, 63), Ди Мария (Паласиос, 79), Месси, Мартинес (Гонсалес, 79).

Бразилия: Эдерсон, Лоди (Эмерсон, 76), Данило, Тиаго Силва, Маркиньос, Фред (Фирмино, 46), Каземиро, Лукас Пакета (Габриэл Барбоза, 76), Эвертон (Винисиус Жуниор, 63), Неймар, Ришарлисон.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар