Америка кубоги. Мессининг дубли Аргентинанинг йирик ҳисобдаги ғалабасини таъминлади

Бугун Америка кубогининг 5-тур учрашувлари давом эттирилди. Мусобақа фаворитларидан бири ҳисобланган Аргентина Боливияга қарши баҳс олиб борди.

Голларга бой кечган ўйин 4:1 ҳисобида аргентиналикларнинг ишончли ғалабаси билан якунланди. Шу куни ғолиб жамоа сафида голларни Гомес, Месси (дубль) ва Мартинес киритган бўлса, боливияликларнинг ягона жавоб голига Сааведра муаллифлик қилди.

Боливия – Аргентина - 1:4

Голлар: 0:1 – 6 Гомес, 0:2 – 33, пенальти Месси, 0:3 – 42 Месси, 1:3 – 60 Сааведра, 1:4 – 65 Мартинес.

Боливия: Лампе, Сааведра (Вильярроэль, 85), Акин, Жузино, Фернандес (Вайяр, 81), Хустиниано, Чура (Вака, 61), Вака, Сеспедес (Сагредо, 61), Бехарано, Альварес (Рамальо, 61).

Аргентина: Армани, Монтиель, Пеццелья, Мартинес, Акунья, Родригес (Паредес, 71), Паласиос (Домингес, 71), Корреа (Ло Чельсо, 64), Месси, Гомес (Альварес, 56), Агуэро (Мартинес, 63).

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)