Америка кубоги. Неймар ва Ришарлисоннинг голлари Бразилияга йирик ҳисобда ғалаба келтирди

Бундан бироз аввал Америка кубогининг “А” гуруҳ 2-туридан ўрин олган Бразилия ҳамда Перу терма жамоалари баҳси ўз ниҳоясига етди.

Мезбонларнинг мутлақ устунлигида кечган учрашувда 4:0 ҳисобида қайд этилди. Шу куни Бразилияга ғалаба келтирган голларга Алекс Сандро (12), Неймар (68), Эвертон Рибейро (89) ҳамда Ришарлисон (90+3) муаллифлик қилди.

Ушбу ўйиндан сўнг Бразилия ўз ҳисобидаги очколар сонини 6 тага етказиб олди ва гуруҳ пешқадамлигини сақлаб қолди. Перу эса сўнгги поғонани эгаллаб турибди.

Бразилия – Перу 4:0 (1:0, 3:0)

18 июнь, 05:00, «Энженьян»

Голлар: 1:0 – 12 Алекс Сандро, 2:0 – 68 Неймар, 3:0 – 89 Эвертон Рибейро, 4:0 – 90 Ришарлисон.

Бразилия – Эдерсон, Данило (Эмерсон, 84), Милитао, Тиаго Силва, Алекс Сандро (Лоди, 77), Габриэл Жезус (Фирмино, 72), Фабиньо, Фред, Эвертон (Эвертон Рибейро, 46), Габриэл Барбоза (Ришарлисон, 46), Неймар.

Перу – Гальесе, Корсо, Рамос, Абрам, Лопес, Тапия, Йотун (Ариас, 74), Каррильо, Пенья (Иберико, 67), Куэва (Тавара, 74), Лападула (Валера, 67).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!