Америка кубоги. Сўнгги дақиқада Каземир томонидан киритилган гол Бразилияга Колумбия устидан ғалаба келтирди

Америка кубогининг гуруҳ босқич 4-турида Бразилия терма жамоаси Колумбияга қарши баҳс олиб борди.

Дастлаб, 10-дақиқада Диас ўз голи билан Колумбияни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, 78-дақиада Фирмино ҳисобни тенглаштирди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларнинг сўнггисида Каземиро Бразилия терма жамоасига ғалаба келтирган голни киритди. Шу тариқа Бразилия 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ушбу ғалабадан сўнг Бразилия терма жамоаси муддатидан аввал плей-офф масаласини ҳал қилди.

Бразилия – Колумбия - 2:1

Голлар: 0:1 – 10 Диас, 1:1 – 78 Фирмино, 2:1 – 90+10 Каземиро.

Бразилия: Уэвертон, Данило, Маркиньос, Тьяго Силва, Алекс Сандро (Лоди, 62), Эвертон Рибейро (Фирмино, 46), Каземиро, Фред (Лукас Пакета, 68), Ришарлисон (Габриэл Барбоза, 77), Габриэл Жезус (Эвертон, 77), Неймар.

Колумбия: Оспина, Муньос, Мина, Санчес, Тесильо, Куадрадо, Барриос, Урибе, Диас (Мурильо, 90), Борре (Куэльяр, 64), Сапата (Борха, 64).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!