Амин Эргашев "EFC 40" промоушенида навбатдаги жангини ўтказди

  • 5 сентябрь, 2021, 00:23
  • 0
  • MMA

Ҳозиргина Ҳабиб Нурмагомедовга тегишли бўлган EFC промоушенида оғир вазн тоифасидаги ҳамюртимиз Амин Эргашев навбатдаги жангини ўтказди. 

"EFC 40" турнирида унга россиялик Алан Макитов рақиблик қилди. Қувонарлиси, юртдошимиз 1-раунднинг ўзида рақибини нокаутга учратиб, ғалабага эришди. Энди у кейинги жангида промоушеннинг чемпионлиги учун октагонга кўтарилади. 

Маълумот учун, Эргашев бугунгисини қўшиб ҳисоблаганда 12-ғалабасига эришди. Шунингдек, фаолиятида 4 та мағлубият ҳам ўрин олган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!