Ана холос! Дональд Трамп Эвандер Холифилд ҳамда Витор Белфорт жангини шарҳлайди

  • 8 сентябрь, 2021, 14:00
  • 0
  • Бокс

AҚШнинг 45-президенти Дональд Трамп яримоғир вазн тоифасида собиқ UFC  чемпиони Витор Белфорт ва профессионал бокс бўйича  собиқ жаҳон чемпиони Эвандер Холифилд (44-10, 29 КО) ўртасидаги жангни шарҳлаб боради.

“Мен яхши жангчиларни ва ажойиб жангларни яхши кўраман. Шанба оқшомини боксчиларни кўриш ва рингдаги фикрларим билан ўртоқлашиш учун орзиқиб кутаман. Сиз бу махсус тадбирни ўтказиб юборманг ”, - деди Трамп.

Жанг 11 сентябрь куни Голливудда (Флорида, AҚШ) “Seminole Hard Rock Hotel & Casino”да бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Ушбу тўқнашув профессионал бокс қоидалар асосида ўтказилади. Шунингдек, Холифилд коронавирусга чалинган собиқ олти дивизион чемпиони Оскар Де Ла Хоянинг ўрнини эгаллаган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!