Ана холос. Месси “Барса”да қолса, бошқа юлдузлар кетади!

Лионель Мессининг “Барселона” билан янги шартномага имзо чекиши жамоанинг бошқа юлдузларини ишсиз қолдиради. Аргентиналик ҳужумчи келишувни имзоласа, клуб раҳбарияти маош фондини 200 миллион еврогача қисқартиришига тўғри келади.

Маълумотларга қараганда, Лионель Мессининг клубдан оладиган маоши қўшиб ҳисобланганда умумий маош фонди клуб даромадларининг 110 фоизини қамраб олади. Бироқ, молиявий фэйр-плей талабига кўра, бу кўрсаткич 70 фоиздан ошмаслиги шарт.

“Барселона” буни таъминлаш учун маош фондини 200 миллион еврогача қисқартириши талаб этилади. Клуб бунга катта маош оладиган бошқа юлдузларни кам маблағ олишга кўндириш, буни истамаганларни сотиб юбориш орқали эришмоқчи.

Сўнгги маълумотларда Лионель Месси “Барселона” билан янги шартнома шартларини тўлиқ келишиб бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!