Ана холос. Неймарнинг “тили боғланган”

Marca нашри Неймарнинг ПСЖ билан шартномасида бразилиялик ҳужумни тартибга солиб турадиган банд борлигини ва унга кўра, клуб футболчига пул тўлашини маълум қилди.

Манбанинг хабар беришича, парижликлар Неймар ўзини мулойим ва дўстона тутиши, мухлислар билан очиқ мулоқот қилиши учун унга йилига 6,5 миллион евро миқдорида пул тўлайди.

Шартномага кўра, Неймар клуб раҳбариятининг қарорларини оммавий тарзда танқид қилишига чеклов қўйилган. Шунингдек, футболчи ўйиндан олдин ва кейин мухлисларга миннатдорлик билдириши ва мулоқот қилиши керак бўлади. Ҳужумчига ПСЖ ходимлари ёки мухлислари ҳақида салбий фикр билдириш ҳам таъқиқланган.

Бир сўз билан айтганда, Неймарнинг “тили боғланган”. У ортиқча гапларни гапириб қўймаслиги унга ҳар йили муайян миқдорда даромад келтирмоқда. Ҳужумчининг парижликлар билан шартномаси 2025 йилнинг ёзигача давом этади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар