Ана холос! ПСЖ Рамос билан шартномани бекор қилиши мумкин

Мавсум аввалида ПСЖ билан шартнома имзолаган Серхио Рамос эркин агентга айланиши мумкин.

"Le Parisien" нашри хабарига кўра, Париж клуби 35 ёшли испаниялик билан шартномани бекор қилиш ҳақида ўйламоқда. Бу раҳбарият томонидан анча ҳақиқатга яқин вариант сифатида кўриляпти. Боиси, Рамос ҳамон клуб сафида дебют қилиб улгурмади.

Серхио июль ойида мушакларидан олган жароҳатини ҳамон тиклай олмади. Имкон қадар тезроқ сафга қайтишга ҳаракат қилган "Эл-капитано" тўлиқ даволанмагани учун жароҳатини янгилади. Ҳозирда у индивидуал машғулот ўтказмоқда.

Маълумот учун, Рамос "Реал"даги 16 йиллик фаолиятидан сўнг парижликлар таркибига келиб қўшилган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар