Ана холос! “Рома” Шомуродовдан камроқ югуришни талаб қиляпти!

Италия футболи кучли бешлик чемпионатлари орасида мураккаблиги билан ажралиб туради. Бу чемпионатда ҳужумчиларнинг гол уриши қийин, ҳимоячилар жуда бақувват ва қўпол ўйнайди, энг кучли дарвозабонлар ҳам айнан шу мамлакатда бўй кўрсатади.

Кейинги йилларда биз учун нисбатан яқин бўлган Россия чемпионатидан атиги уч футболчи – Алексей Миранчук, Элдор Шомуродов ва Александр Кокорин А Серия клублари билан шартнома имзолашга эришди.

seria-a-rpl-transferi

Россиялик журналистлар, мутахассислар ва ҳатто мухлислар ушбу уч футболчининг имкониятлари ва қайд этаётган натижалари, кучли бешлик чемпионатларидаги ўйинларини таққослаш ва таҳлил қилиш, келажагини тахмин этишни хуш кўради.

Эътибор билан қарасак, бошида аутсайдер жамоа – “Женоа”га ўтган Элдор Шомуродовда олдинга силжиш яққол намоён бўлмоқда. Россия футболида юлдуз даражасига етган Алексей Миранчук ва Александр Кокорин “Женоа”дан кучли жамоалар – “Аталанта” ва “Фиорентина”га ўтган бўлса-да, шахсий фаолиятида орқага кетиш кузатилмоқда.

Шомуродов меҳнаткашлиги ва тартиб-интизоми туфайли ўз салоҳиятини кўрсата олди. Генуялик мухлислар ҳурматини қозонган легионеримиз “Рома” каби олдига катта мақсадларни қўйган клуб эътиборига тушди.

Бу борада Миранчук ва Кокориннинг ишлари ҳавас қилгулик эмас. Ҳар иккисининг жамоаси улардан қутилиш ҳаракатига тушиб қолган.

Миранчук айрим ҳолатларда бир-бир порлаб қўяпти. “Аталанта”нинг ҳужумкор футболчиси жорий мавсумда А Серияда  еттита учрашувда майдонга тушиб, жами 195 дақиқа ўйнади. Бироқ, самарали ҳаракатларни амалга ошира олмади. Чемпионлар лигасида икки учрашувда 33 дақиқа тўп тепиб, битта голли пас муаллифи бўлди. Бергамо жамоаси раҳбарияти қишда Миранчукни бошқа жамоага ўтказиб юбормоқчи экани ва ўрнига янги футболчи олиши ҳақида хабарлар кўпаймоқда.

Кокорин Италияда ҳам чиғириқдан ташқарида қолиб кетди ва фаолиятини янги босқичга кўтара олмади.

Йил бошида “Спартак”дан Флоренцияга катта умидлар билан йўл олган Александр Кокорин янги мавсумда А Серияда тўрт марта кўриниш берди холос ва умумий ҳисобда 28 дақиқа ўйнади. Ҳатто тўпга тегинмасидан тугаб қолган ўйинлар ҳам бўлди.

3138186-64319448-2560-1440

Шомуродов Италия чемпионатида  12 та учрашувда жами 366 дақиқа ҳаракат қилиб, битта гол ва учта голли узатмани амалга оширди. Конференциялар лигаси саралаш турнирида иккита ўйинда битта гол, гуруҳ босқичида бешта беллашувда иккита ассист қайд этди.

Таниқли инсайдер Нобель Арустамян ўзининг телеграм-каналида Кокорин Италия чемпионатига мослаша олмаганини таъкидлади. Бундан ташқари, рус ҳужумчисига Элдор Шомуродовни ўрнак қилиб кўрсатди.

- Кокориннинг фаолиятини Элдор Шомуродовники билан таққослаш қизиқарли. Элдор “Женоа”дан кўтарилиб, “Рома”га ўтди, Еврокубокларда ўйнаяпти, бунинг барчаси Шомуродов учун биринчи ўринда турадиган меҳнатсеварлик ортидан келди.

Билишимча, унинг “Рома”даги жамоадошлари ва мураббийлар штаби вакиллари машғулотларда ва ўйинларда камроқ югуришини талаб қилмоқда. Улар Шомуродов кучини ҳал қилувчи сўнгги дақиқаларга сақлаб қолишини истайдилар.

Кокорин табиатан Элдордан иқтидорлироқ, лекин Шомуродов ютуқларга ҳаракат ва меҳнатга бўлган катта иштиёқ орқали эришмоқда. У жамоага тезроқ киришиб кетиш учун қўлидан келган барча ишни қилмоқда, мисол учун, итальян тилини ўрганяпти. Унга бу борада Мхитарян ёрдам беряпти.

Кокориннинг Европада ўрнашиб қолиши учун унга Элдордаги мана шу хусусиятлар етишмаяпти, деб ёзди Нобель Арустамян.

Eldor-Shomurodov-Nicolo-Rovella

А Сериянинг жорий мавсумида ушбу легионерлар ўйнаётган жамоалар мусобақа жадвалида кетма-кет жойлашган. "Аталанта" 31 очко билан Чемпионлар лигасига йўлланма берувчи тўртинчи поғонани эгаллаб турган бўлса, ундан кейинги қаторда 25 очко бор "Рома" жойлашган. "Фиорентина" эса римликлардан бир очко ва бир поғона ортда қоляпти. 

“Рома” юлдузини Англияга кетишга буюрган Моуриньо энди фақат Шомуродовга суянади!

Рома”ни қутқаролмаган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди?

Шомуродов “Манчестер Юнайтед” футболчиси билан бирга ўйнайди

Элдор эшитяпсанми, майдонда “яхши бола” бўлиш ярамайди!

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Kankret bola
04/12/2021 12:12
Junarlist va adminlar sarlavxani eplasela qo'yila qani bo'tta ro'ma Eldordan kam yugurishini so'raganlari nimalani yoziptashadila ja oboraslade silayam

×