Ана холос: “Црвена Звезда” автобуси ёниб кетди

19 май куни 28-бор чемпионликни нишонлаётган “Црвена Звезда”нинг автобуси ёниб кетди. Ушбу автобусга мухлисларнинг пиротехника воситаларидан фойдаланиши натижасида шундай ҳолат юзага келди.

Полиция ҳамда ёнғин хавфсизлиги ходимларининг тезкор тадбирлари натижасида ҳеч  ким жабрланмади ва ёнғин тезда бартараф этилди.

Шундан сўнг клуб аъзолари ресторан байрамни давом эттиришган бўлишса, мухлислар тонгга қадар Белград кўчалари бўйлан байрам қилишган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!