Анчелотти келаси мавсум “Реал” етакчиси бўладиган футболчини чақирди

“Реал”нинг янги бош мураббийи Карло Анчелотти келаси йили майдон марказида Мартин Эдегорни ўйнатишга қарор қилди.

Аввалги мураббий Зинедин Зидан ишонч билдирмаган норвегиялик плеймейкер мавсумнинг  иккинчи қисмини “Арсенал”да ижара асосида ўтказган эди. “Канонирлар” раҳбарияти ярим ҳимоячини ёзда тўлиқ трансфер қилиб, янги таркибни айнан унинг атрофида шакллантиришни режалаштираётганди.

Бироқ, Карло Анчелотти қарорига биноан Эдегор “Қироллик клуби”га қайтарилади ва янги мавсумда унга ўз истеъдодини кўрсатиши учун етарлича имкон берилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!