Анчелотти муҳим ўйиндан олдин

"Реал" ҳужумчиси Карим Бензема  “Реал Сосьедад”га қарши бўлиб ўтган Ла Лиганинг ўтган турида жароҳат олган эди. Бироқ жамоа бош мураббийи Карло Анчелоттининг сўзларига қараганда, франциялик футболчида "Атлетико"га қарши бўладиган Мадрид дербисида майдонга тушиш имконияти бор.

“Бенземанинг тикланиш жараёнини баҳолашга бир неча кун вақтимиз бор. Бугун у индивидуал дастур асосида шуғулланди.

Каземиро эса яхши ҳолатда, қолган футболчилар ҳам дербига яхши формада келишади”, - деди италиялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, ўтган шанба куни Бензема ўрнига Лука Йович майдонга тушган ва жуда яхши ўйин намойиш этган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар