Анчелотти “Реал”нинг қишки трансферлардаги режасини айтди

“Реал” бош мураббийи Карло Анчелотти январь ойида клуб трансферлар бўйича қайси йўналишда ишлашини ошкор қилди.

- Мен январда футболчи олишни ёқтирмайман. Агар жамоамизда ўз ҳолатидан норозилар бўлса, уларнинг кетиш масаласини муҳокама қилишга тайёрман. Лекин биз қишда ҳеч қандай янги ўйинчини таклиф қилмаймиз. Мавсумда курашиш учун таркибимизда етарли даражада чарм тўп усталари бор, - деди италиялик мураббий.

Анчелотти бошқарувидаги “Реал” жорий мавсумда 15 та учрашувда 11 та ғалаба, учта дуранг ва битта мағлубият қайд этган ҳолда 36 очко билан Испания чемпионатида етакчилик қилмоқда. Жамоа ҳужумчиси Карим Бензема 12 та гол урган ҳолда тўпурар баҳсида биринчи ўринни эгаллаб турибди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар
×