Анчелотти талабаларга мақтанди

"Реал Мадрид" бош мураббийи Карло Анчелотти клуб ютуқлари ва тарихи ҳақида гапирди. 

"Реал" - буюк тарихга эга дунёдаги энг нуфузли клуб. "Қаймоқранглилар" кўп мухлисларга эга ва бу катта масъулият. Бу клуб 13 марта Чемпионлар лигасида ғалаба қозонган. Бошқа ҳеч бир жамоа бу муваффақиятга эриша олмаган. 

Бир неча йил олдин бу клубга мураббийлик қилиш бахтига муяссар бўлдим. Энди яна қайтиб келдим ва яна "Реал"даги ишимдан завқ олишга ҳаракат қиляпман", - деди Анчелотти Мадриддаги Европа университети талабалари билан учрашувда.  

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар